Медиа

Гулсанам Мамазоитова ёшлигидаги архив суратини эълон қилди — фото

Расмларда хонанданинг 2003 йилдаги ҳолатини кўриш мумкин

Гулсанам Мамазоитова ёшлигидаги архив суратини эълон қилди — фото

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова Instagram саҳифасига ёшлигидаги архив суратни жойлади.

Суратни хонанданинг мухлисларидан бири «stories»ига жойлаган. Гулсанам Мамазоитова эса уни кузатувчилари билан бўлишган. Хонанда суратлар 2003 йилга тегишли эканини ёзиб қолдирган. Уларда Гулсанам Мамазоитованинг жуда ҳам ёш бўлганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамила Ғофурова мактаб пайтидаги архив суратини эълон қилганди. У мактаб, дугоналари ва болалигини жуда соғинганини айтди. Актриса ҳозиргача барча орзуларига эришганини таъкидлади. Жамила Ғофурованинг болалиги ширин хотираларга бой ўтган. Шу сабабли актриса ўша дамларни соғинади.

«Мактабим, дугоналарим, болалигимни қанчалик соғинганимни билсангиз эди. Ҳозир ҳам ёмон эмас, бахтлиман, албатта. Барча орзуларимга етишдим. Аллоҳга шукур. Болалигим жуда ширин хотираларга бой. Шунинг учун ҳам у дамларни соғинаман», — дейди у.

Шунингдек, Нодиршоҳ Алимович ўзининг энг севган архив суратини эълон қилган. Ушбу расмда актёрнинг болалиги акс этган. У суратга ота-онаси билан биргаликда тушган. Нодиршох Абдулакимов 11 август туғилган куни муносабати билан суратни эълон қилган ва унга умр бергани учун ота-онасига раҳмат айтган. Нодиршох Абдулакимовнинг пости остидаги изоҳларда кузатувчилари уни туғилган куни билан табриклаган.

«Шу расмни яхши кўраман. Унда ҳамма ҳаёт. Умр учун раҳмат, ота, она», — деб ёзади бошловчи.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nodirshox Abdulakimov (@shoxalimovich)