Интервью

Дилфуза Исмоилова тўйда одамлар сабаб оёғини синдириб олди — видео

Бу воқеа Фарғонада бўлган

Дилфуза Исмоилова тўйда одамлар сабаб оёғини синдириб олди — видео

Хонанда, актриса Дилфуза Исмоилова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида тўйда одамлар сабаб оёғини синдириб олганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа Фарғонада бўлган. Хонанда тўй хизматларидан бирида қўшиқ куйлаётганда, уни одамлар ўраб олган. Шундан сўнг актрисанинг оёғи қайрилиб кетган. Шу пайт одамлар унинг қайрилган оёғини босиб олган. Дилфуза Исмоилова бу воқеадан кейин 3-4 кун давомида юрган. Кейин хонанданинг оёғи ишиб кетган. Шифокорга борганда унга оёғи цинганини айтишган.

«Оёғим Фарғонада синди. Қайрилиб кетганди. Шунда ҳам 3-4 кун юрдим. Кейин шифокорга борсам синибди. Тўйда одамлар қўшиқ айтаётганимда ўраб олди. Оёғим қайрилиб кетгандан кейин босиб олишди», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилфуза Исмоилова кўзи ожиз мухлисининг тўйида унга ҳадя берганди. Хонанда тўёнани куёвга берган. Дилфуза Исмоилова унга пул берган ва келинга тилла тақинчоқ олиб беришини тайинлаган. Видеода келин кўзига қора кўёйнак тақиб олганини кўриш мумкин. Шунингдек, актриса ёш жуфтликка бахт қилаган. Дилфуза Исмоилова улар фарзандли бўлганда, бешик тўйини тўёна сифатида ўтказиб беришини ҳам айтган.

«Мана шу тўёнани олиб қўйиб, келинимга тилла тақинчоқ олиб берасиз. Аллоҳим фарзандлар берганда, бешик тўйи мендан тўёна бўлади», — дейди у.