Стиль

«Ўзига ўхшамаган». Зарина Низомиддинова умрида илк бор соч турмагини ўзгартирди — видео

Актриса буни унга стилист кўндирганини айтди

«Ўзига ўхшамаган». Зарина Низомиддинова умрида илк бор соч турмагини ўзгартирди — видео

Хонанда, актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида умрида илк бор соч турмагани ўзгартирди ва уни мухлисларига кўрсатди.

У олдин сочини бу каби турмакламаганини таъкидлади. Актрисага бундай турмакни стилисти тавсия қилган. Бироқ хонанда бундай соч турмагидан ўзини ноқулай ҳис қилганини айтди. Зарина Низомиддинова шундай кўринишда янги фотосессия қилган. Хонанда фотосессиядан ажойиб расмлар кутаётганини ҳам таъкидлаган.

Актрисанинг видеоси остида бир қанча изоҳлар ёзилган. Улардан бирида дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ҳамаксбига ёйилган сочлар кўпроқ ярашиши ҳақида ёзган. Зарина Низомиддинованинг қариндоши Камола Орипова эса унга ҳамма нарса ярашишини таъкидлаган. Шунингдек, «Браво» жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова ҳамда актриса Муборак Абдуллаева ҳам видеога муносабат билдирган.

«Умримда биринчи марта шундай соч турмаги қилдиришга қарор қилдим. Ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Азамат стилист мени бунга кўндирди. Иқтидорли фотограф билан фотосессия ўтказдик. Умид қиламанки, ажойиб расмлар бор», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

Аввалроқ Зарина Низомиддинова эрининг юзини кўрсатиб, унинг кимлигини маълум қилганди. Ушбу суратда уларнинг юзи тўлиқ кўринган. Актриса суратга «Ота ва она», деб изоҳ ёзиб қолдирган. Зарина Низомиддинова бу узоқ кутилган кунлигини таъкидлаган. Хонанда шу сурат орқали туҳматларга ҳам жавоб берган. Шунингдек, эри асли қирғизистонлик эканини маълум қилган.

«Узоқ кутилган кун. Туҳматларга жавоб. Саидумарнинг ҳақиқий отаси», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SaidUmar (@su_littleprince)

Шунингдек, Зарина Низомиддинова ўғлининг саҳифасидаги «stories»ида эрининг бошқа суратларини ҳам эълон қилган. Улардан бирида актрисанинг эри Зоҳиршоҳ Жўраев билан бирга суратга тушган.