Интервью

Видео: Зуҳра Солиева озиш учун уйини сотиб операция қилдиргани ростми?

«Олдинги ҳолатим ҳам ўзимга ярашарди», — дейди у

Видео: Зуҳра Солиева озиш учун уйини сотиб операция қилдиргани ростми?

Актриса Зуҳра Солиева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида озиш учун уйини сотиб операция қилдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, олдин уйи бўлмаган. Актриса ҳозир ҳам уйи йўқлигини айтди. Зуҳра Солиева операциянинг пулига уйнинг ромини ҳам бермаслигини таъкидлади. У соғлиги ёмонлашгани сабаб шундай қилишга тўғри келганини айтди. Актриса операциядан сўнг 48 килограмм вазн йўқотган.

«Ҳаётда кимдандир ўч ёки аламимни олиш одатим йўқ. Зуҳра Солиеванинг уйи бўлмаган. Ҳозиргача йўқ. Йиғган пулимга операция қилдирдим. Унинг пулига уй ҳам, ҳатто, ромини ҳам бермайди. Операция уйдан арзон. Кундан кунга аҳволим ёмонлашаётганини сездим. Аввал 110 килограмм эдим. Ҳозир 62 килограмман. Олдинги дўмбоқлигим ҳам ўзимга ярашарди лекин кейинчалик соғлигим ёмонлашгани сабаб у шишга айланди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зуҳра Солиева ошқозон операциясидан сўнг қанчалик озгани акс этган видеони эълон қилганди. Видеода Зуҳра Солиеванинг 1 ойда қанчалик вазн ташлаб, ўзгарганини кўриш мумкин. Актриса саҳифасидаги пост остига 5 июндан 5 июлгача деб ёзиб қолдирган. У ҳам бошқа ҳамкасблари сингари Ҳабил Қафаровда ошқозонини операция қилдирганди.

«Орзуларингиз сари дадил ва ишончли қадам босинг. 5.06.22 дан 5.07.22 гача», — деб ёзади актриса видео остида.

Шунингдек, актриса Саида Раметова уни театрда камситганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, aктриса уни Худо урган, деб айтган. Актриса шу сабабли Зуҳра Солиева уй ҳам ололмагани ва ҳеч кимга турмушга чиқолмаганини таъкидлаган. Шунингдек, у жиянини хунук деб айтган. Зуҳра Солиева бу гапдан сўнг йиғлагани ва хунук кулгани учун юзини чимчилаганини айтган. Актриса Саида Раметова у ҳақда гапирганда ҳеч ким ёнини олмаганини ҳам таъкидлаган.

«Бу ерда ҳозир кулиб ўтирибман. Театрда ҳамманинг ичида Саида опам туриб, ‘Менинг жияним Худо урган одам. Ҳалигача уйи йўқ, ҳеч ким уйланмайди. Ундан эҳтиёт бўлинг. Сизларни ўқитиб, ролингизни оляпти’, деди. Ўша ерда дўстларим бор эди лекин улар менинг ёнимни ололмади. Уларнинг қўлидан ҳеч нима келмади. Қўлидан келгани ҳам ўзидан қўрқди. Ундан ташқари сенинг юзинг хунук деди. Кейин уйга келиб, йиғлаганман. ‘Бунча хунук куласан деб’, юзимни чимчилаганман», — дейди актриса.