Янгиликлар

«Йигитимга осилманг». Суғдиёна Азимова айрим қизларга мурожаат қилди — видео

Актриса қандай эркакларни йўлдан уриш мумкинлиги ҳақида гапирган

«Йигитимга осилманг». Суғдиёна Азимова айрим қизларга мурожаат қилди — видео

Актриса Суғдиёна Азимова Instagram саҳифасида айрим қизларга мурожаат қилди.

Суғдиёна Азимова хотини ёки чиройли жазмани бор эркакни йўлдан уриш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, севган аёли бор эркакни йўлдан уриб бўлмайди. Актриса юқоридаги гапларни айтиб, баъзи бир қизлардан унинг севган инсонига «осилмаслик»ни сўради.

«Хотини бор эркакни йўлдан уришингиз мумкин. Чиройли жазмани бор эркакни ҳам йўлдан уришингиз мумкин. Бироқ севган аёли бор эркакни ҳеч қачон йўлдан уролмайсиз. Баъзи бир ‘красотка’лар менинг севган йигитимга осилманг», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Суғдиёна Азимова👸🏻 (@sogdiana_abdullayevna)

Аввалроқ Азамат Ахроровнинг хотини Суғдиёна Азимова билан муносабати қандайлигини айтганди. У эри ва Суғдиёна Азимова билан бирга ўтирган видеосини эълон қилган. Собиқ актриса унга изоҳ ҳам ёзиб қолдирган. Дилноза Ахророва ҳамкасби билан муносабати яхшилигини айтиб, у билан жуда яқинлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Суғдиёна Азимова эрининг яқин дўсти.

«Суғдиёна Азимова биан жуда ҳам яқинмиз. Азамат аканинг яхши дўсти десам ҳам бўлади», — деб ёзади Дилноза Ахророва.