Интервью

Рихситилла Абдуллаевнинг ўғли отаси Дилноза Кубаевани қизғанишига муносабат билдирди

«Бир пайтлар шундай бўлган», — дейди у

Рихситилла Абдуллаевнинг ўғли отаси Дилноза Кубаевани қизғанишига муносабат билдирди

Актёр, телебошловчи Рихситилла Абдуллаевнинг ўғли Тожираҳмон Абдуллаев отаси актриса Дилноза Кубаевани рашк қилишига муносабат билдирди.

Тожираҳмон Абдуллаев отаси Дилноза Кубаевани партнёр сифатида рашк қилишини айтди. Бу нарсани онаси ҳам тўғри қабул қилган. Актёр дўстлари бу мавзуда ҳазил қилмаслигини таъкидлади.

«Отам уни партнёр сифатида рашк қиламан деган. Онам ҳам буни тўғри қабул қилган. Дўстларим орасида бундай ҳазил тарқалмайди. Чунки улар мени ҳам билади, отамни ҳам жуда яхши танийди. Ўртоқларим менга бундай гапиролмайди. Улар ҳам мени ҳурмат қилади, мен ҳам. Бир хил пайтлар шундай ҳам бўлган. Ҳазиломуз жавоб қайтаришга ҳаракат қиламан. Санъатни тушунмаган одамга, санъаткор ҳақида тушунтириб бериш жуда қийин», — дейди Тожираҳмон Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рихситилла Абдуллаев Дилноза Кубаевани рашк қилишини айтганди. Актёрнинг сўзларига кўра, ҳамкасби билан ишлаш у учун қулай. Бироқ режиссёрлар уларни ажратиб қўяди. Унга эса бу ёқмайди ва актрисани шу сабаб рашк қилади.