Премьера
Тимур Алихонов «100 ғоя» номли янги қўшиғини премьера қилди — видео
Қўшиқ матни муаллифи рэпер Konsta
Инстаблогер Тимур Алихонов 20 декабрь куни ўзининг янги «100 ғоя» номли таронасини премьера қилди.
«Ўзбекистон учун 100 ғоя» портали ҳамда Тошкент ёшлар форуми ташкилотчилари буюртмасига асосан «100 ғоя» номли қўшиқ яратилди. Буюртмачилар ижодкорлардан трек ўта миллий руҳда ҳам, ўта замонавий ҳам бўлиб кетмаслиги сўралган.
Қўшиқ матни муаллифи Konsta (Шариф Абдуллаев), мусиқа муаллиф Rezcaze. Ушбу қўшиқ 20 декабрь куни Tashkent city’даги Congress Hall’да ташкил этилган мусиқий кечада премьера қилинди.




