Интервью

Отаси ислом, онаси христиан бўлган «Шарқ» гуруҳи аъзоларининг фарзандлари қайси динда?

Бу саволга хонандалар жавоб берди

Отаси ислом, онаси христиан бўлган «Шарқ» гуруҳи аъзоларининг фарзандлари қайси динда?

«Шарқ» гуруҳи аъзолари Сарвар Акбаров ҳамда Татьяна Зайцева YouTube’даги «SBuzOfficial» лойиҳасига берган интервьюсида фарзандларининг қайси динда эканини айтди.

Сарвар Акбаров ислом динига эътиқод қилади. Татяна эса христиан. Сарвар Акбаровнинг сўзларига кўра, уларнинг фарзандлари мусулмон. Уларнинг қулоғига азон айтилган.

«Фарзандлар туғилган пайти қулоғига азон айтилган, танглайи кўтарилган. Ота-она ҳар бир фарзандининг керакли ёшга етгунига қадар жавобгар. Биз илм беришга ҳаракат қиламиз. Шу билан бир қаторда, бошқа дин вакили бўладими ёки бошқа миллат вакили бўладими ҳар бирига муҳаббат ва ҳурмат билан катта бўлишини хоҳлаймиз. Дунёдаги урушлар, тушунмовчиликлар қарашларнинг нотўғрилигидан бўлади. Энг буюк зот Аллоҳ. Агар у хоҳласа, ҳамма битта динда бўларди», — дейди Сарвар Акбаров.

Аввалроқ жуфтлик тўйидан сўнг 5 йил давомида фарзандлари бўлмагани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг тўйи 2011 йилда бўлган. Сарвар Акбаровнинг сўзларига кўра, улар бундан тушкунликка тушмаган. Татьяна эса ёшлигида хато қилганини айтган. Хонанда дугоналари билан ўтирганида, ўзини она сифатида тасаввур қилмаслигини таъкидлаган.