Интервью

Ҳосият Ҳусанова эри билан гаражда ухлашга мажбур бўлгани ҳақида гапириб берди

Актриса уйи ҳар доим меҳмонга тўла бўлишини айтди

Ҳосият Ҳусанова эри билан гаражда ухлашга мажбур бўлгани ҳақида гапириб берди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосият Ҳусанова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида эри билан гаражда ухлашга мажбур бўлгани ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, уйида ҳар доим меҳмон бўлади. Қариндошлари Андижондан Тошкентга даволаниш, ўқиш, айланиш учун келади. Актриса айниқса, Озодбек Назарбеков концерт берган пайти уйида кўп одам бўлишини айтди. Олдин улар 2 хонали кўп қаватли уйда яшаган. Ўша пайти уйида кўп одам бўлган. Шу сабабли актриса турмуш ўртоғи билан гаражда ухлашига тўғри келган.

«Уйимда ҳар доим меҳмон кўп бўлади. Йил 12 ой талабалар, жиянлар, таниш-билишлар бўлади. Улар менинг уйимда яшаб, ўқишади. Даволаниш учун келади. Менинг эшигим ҳар доим очиқ. Андижонча гапимиз бор: ‘Меҳмон келганда, кўрпачам етмай қолса, тўнимни ҳам тўшайман’, деган. Ҳаттоки, шундай кунлар ҳам бўлган. Озодбек Назарбеков концерт қўйган пайти Андижондан жуда кўп қариндош-уруғ, таниш-билишлар келарди. У пайти икки хонали кўп қаватли уйда турардим. Одам кўп келганда, эр-хотин гаражда ётган кунимиз ҳам бўлган. Машинанинг ичида ётганмиз. Ҳозир Худога шукур кичкина бўлса ҳам ҳовлим бор», — дейди актриса.

Аввалроқ актриса қўшнилари уйининг олдига ахлат ташлаб кетгани учун судга беганди. Ҳосият Ҳусанова улар билан жанжаллашган. Бу воқеани қўшниси видеога олиб тарқатиб юборган. Шундан кейин актриса уларни судга берган. Суд ўтгандан кейин келиб ахлатларини йиғиштириб кетишган.