Интервью

Одина Тўхтасинова ишқий ролларига эрининг муносабати қандайлигини айтди

«Жанжал бўлиб ажралдик», — дейди у

Одина Тўхтасинова ишқий ролларига эрининг муносабати қандайлигини айтди

Актриса Одина Тўхтасинова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида сериаллардаги ишқий саҳналарга турмуш ўртоғининг муносабати қандай эканини айтди.

Одина Тўхтасинова охирги пайтлар бу нарса ўзини ҳам қийнаётганини таъкидлаб, ижтимоий тармоқларда ҳам шу савол кўп берилаётганини айтди. Одамлар ишониши учун қўл ушлаш саҳналари қўйилади. Бироқ актриса яқинда буни тўхтатади. Чунки орада эри билан жанжал бўлиб ажралган ва қайта ярашган.

«Бу нарса охирги пайтлар ўзимни ҳам қийнаяпти. Шу каби саволлар жуда кўп бериляпти. Бундан кейин бундай роль ижро этмайман деб Дурдона опамга ҳам айтдим. Озгина қўл ушлашиш, бир-бирига қараш ёш оилада бўлиши керак. Одамлар ишониши учун шу жойи қўйилади. Бу ролда сен Одинамассан. Сен Орзусан дейилади. Турмуш ўртоғимнинг иши кўп. Интернетга кўп кирмайди. Барибир сезган. Ҳозир портлашгача боряпмиз. Битта портлай кейин уйда ўтираман. Кўпчилик эрим йўқ деб ўйлайди. Орада эрим билан жанжал бўлиб ажралиб кейин қайта ярашдик. Болалар учун ота-она керак», — дейди Одина Тўхтасинова.

Аввалроқ Баҳора Арслонова ҳам шу каби саҳналарга эрининг муносабати қандайлигини айтганди.