Интервью

Обиджон Насриддинов «Аристократлар» концертида ролдаги гапи эсидан чиқиб қолди — видео

Бу ҳақда актёрнинг ўзи гапириб берди

Обиджон Насриддинов «Аристократлар» концертида ролдаги гапи эсидан чиқиб қолди — видео

Актёр, телебошловчи «Аристократлар» жамоаси аъзоси Обиджон Насриддинов YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Тўй» саҳна кўринишидаги ҳазили эсидан чиқиб қолганини айтди.

Обиджон Насриддинов анча масъулиятли эканини айтди. Бироқ «Тўй» саҳнасида актёр куёвнинг бобоси образида чиққан ва унга сўз навбати берилганда, ҳазили эсидан чиқиб қолган. Обиджон Насриддинов ўша вазиятдан чиқиб кетган. Кейироқ ҳализи эсига тушгач, орада айтиб кетган.

«Мен табиатан масъулиятлироқман. Биз концертдан 20 кун-1 ой олдин сўзларни ёдлайди. ‘Тўй’ саҳнасида чиқиб ролимни ўйнаяпман. Битта гапдан кейин менинг гапим. Тўхтаб қолиб нима гап эди деяпман. Ёнимдаги Муҳаммадалидан сўрадим. У ҳам билмаслигини айтган. Биз доим бир-биримизга ёрдам берамиз. Сўзим эсимга келмайди. Бошловчи ‘Отахонга сўз берамиз’, деди. Олдинга чиқиб қараб турдим. Улар ҳам менга қараб турди. Менинг ҳазилимдан кейин келиннинг бобоси чиқиши керак эди. Нима қилишни билмасдан, ‘Келиннинг бобоси келмадими?’, дедим. Бу ‘Эсимдан чиқиб қолди» гапининг қоғозга ўралган варианти. Кейин у келиннинг бобосини чақирди. Кейинроқ гапим эсимга келди. Бошловчининг олдига айланиб бориб, ‘Ҳозир ҳазилим эсимга келди. Орада уриб юбораман’, дедим. Кейин орада айтиб юбордим», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Узоқов «Аристократлар» жамоасининг ҳозирги қилаётган иши профессионалликка тўғри келмаслигини айтганди.

Шунингдек, Жаҳонгир Хўжаевнинг «Аристократлар» концертидаги тўйидан лавҳа эълон қилинганди.