Интервью

Нигина Анорбоева ўзидан 11 ёш катта эри билан ажрашдими?

Актриса мазкур саволга жавоб берди

Нигина Анорбоева ўзидан 11 ёш катта эри билан ажрашдими?

Актриса Нигина Анорбоева YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ўзидан 11 ёш катта турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Нигина Анорбоева эри билан севишиб турмуш қургани ва ҳозир ҳам бирга яшаётганини айтди. Актрисани биринчи марта қайнонаси бозорда кўриб қолган ва совчиликка келган. Ўша пайтда Нигина 16-17 ёшда бўлган. Шу сабабли ота-онаси қизини турмушга беришга рози бўлмаган. Актриса 25 ёшда турмушга чиққан. Шу вақт ичида иккала томонда ҳам тўсиқлар бўлган.

«Турмуш ўртоғим билан бирга яшаймиз. У билан севишиб турмуш қурганмиз. Эрим жуда ҳам бой эмас. Ўртада ҳурмат ва севги бўлган. Совчи орқали танишганмиз. Учрашувга чиққанман. Турмуш ўртоғимнинг онаси мени бозорда кўриб қолган. Ўша вақтда совчи бўлиб келган. Уйимдагилар ‘Бермаймиз’, деб айтган. У пайти 16 ёшда эдим. 25 ёшда турмушга чиққанман. Шунча пайт фақат кутишмаган. У томоннинг ҳам тўсиқлари бўлган. Бизда ҳам. Бир-биримизни таниганмиз лекин боғланиб қолган жойимиз йўқ. Тақдир шуни тақозо қилди. Турмуш ўртоғим яхши инсон, оғир-вазмин, ўзини босиб олган ва мени тушунади. Эрим мендан 11 ёш катта», — дейди Нигина Анорбоева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигина Анорбоева чет элга кўчиб кетгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритиб, ҳозирда Тошкентда яшаётганини айтганди.