Интервью

«Нега клипимни қўймайсанлар?» Алижон Исоқов кўрсатувда бошловчиларга «ташланди» — видео

Хонанда қўшиқлари оммалашмаётганида телеканалларни айблаган

«Нега клипимни қўймайсанлар?» Алижон Исоқов кўрсатувда бошловчиларга «ташланди» — видео

Хонанда Алижон Исоқов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсига қўшиқлари оммалашмаётганига телеканаллар сабаб бўлаётганини айтди.

Хонанда учун 1 йилда 15 та қўшиқ яратиш оддий ҳол. Алижон Исоқов яхши қўшиқ яратгани билан уни халқ ичида тарғиб қилиш ҳам кераклигини таъкидлади. У «Mening yurtim» телеканалининг мухлиси кўп эканини, бироқ каналда 1 йилда 1 маротаба ҳам ўзининг қўшиқлари берилмаслигини айтди. Хонанда клипларининг оммалашмаётганига шуни сабаб қилиб кўрсатди.

«Очиғини айтсам, ижод қиляпман. Бир йилда 15 та қўшиқ яратиш биз учун оддий ҳолга айланиб бўлган. Чунки унинг харажатлари ҳам ёки уни яратиш жараёнидаги қийинчиликлар ҳам муаммо туғдирмайди. Ҳамма нарса рекламага боғлиқ. Зўр қўшиқ яратганингиз билан уни халққа яхши тарғиб қилиш ҳам керак. Халқнинг ичида юрган инсон сифатида айтадиган бўлсам, ‘Mening yurtim’ телеканалининг мухлиси кўп. Лекин 1 йилдан 1 марта ҳам Алижон Исоқовнинг клипи кетмайди. Клипларим шунинг учун оммалашмаётган бўлса керак», — дейди у.

Шунингдек, у қўшиқларини оммалаштириш учун интернетдан фойдаланиш мумкинлигини айтиб ўтди. Алижон Исоқов шу пайтгача бирор ҳам продюсер билан ишламаганини таъкидлади. Хонанданинг сўзларига кўра, бу ҳам клиплари оммалашмаётганининг сабабларидан бири.

«Мусиқий телеканаллар, кўрсатувлар кўп. Уларнинг ичида оммалаштириш учун интернетдан фойдаланиш мумкин. Бу нарса продюсерга ҳам боғлиқ. Шу ёшгача бирор марта продюсер билан ишламадим. Бу бизнинг катта хатойимиз бўлса керак. Худо хоҳласа барибир ижоддан тўхтамаймиз. Янгиликлар яратиб турамиз. Яхши асар бўлса, қўлимиздаги оддий телефон билан ҳам машҳур бўлиб кетишимиз ҳеч гап эмас», — дейди хонанда.