Интервью

Насафий тўйларга қанчага чиқишини айтиб, ойига қанча даромад топишини маълум қилди

«Нархларни секин кўтарамиз», — дейди у

Насафий тўйларга қанчага чиқишини айтиб, ойига қанча даромад топишини маълум қилди

Хонанда Насафий «Shoubiz.uz» интернет нашрига берган интервьюсида ойига қанча даромад топишини маълум қилди.

Насафий Тошкентдаги тўй хизматларига 300 долларга чиқади. Вилоятларга эса, 500 доллардан баландга боради. Шунингдек, хонанда тотализатор компанияларнинг рекламаси учун ойига 2000 доллар олади. Хонанданинг Instagram’да реклама нархи 100 доллар.

«Тошкент шаҳарнинг ўзида тўйларга 300 долларга чиқардик, секин энди кўтарамиз. Лекин бу дегани ҳаммага бир хил дегани эмас. Текинга чиққан жойларимиз ҳам бор. Шароитидан келиб чиққан ҳолда, текинга ҳам чиққанмиз. Вилоятда лекин қимматроқ бўлади. Вилоятларга кўпинча чиқмаймиз. Мени Қашқадарёга чақиришади. Бошқа вилоятларга жуда кам чиқаман. Қашқадарёдан Чироқчи, Шаҳрисабзга чақиришади. Ҳар хил бўлади, лекин 500 доллардан баланд. Бир ойда ҳар хил даромад топаман. Уни айтиб бўлмайди. Мен аниқ сумма бўлса, яшириб ўтирмайман. 300 долларга чиқаман қўйган ставкамми айта оламан, лекин қанча топишим ҳар хил бўлади. Менинг пулларим акамда бўлади. Мен шу пайтгача қанча пул келгани ва кетгани бўйича шуғулланмаганман. Ўзим ёнимда пул ҳам олиб юрмайман. Акам қилади ҳаммасини. Бошқа одам билан ишлаётганимда билиб юрардим. Акам қанча бўлишини билади. Ҳаттоки, мен бир ўзим кўчада юрмайман қаерга борсам ҳам акам қилиб беради. Instagram’да реклама қилиш 100 доллар. Ҳозирги кунда тотализатор компаниялар билан ишлаяпмиз. Улар ойига 2000 доллар беради, 8 та сторис бўлади», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Насафий Жўраевлар оиласидан узр сўраганди.

Шу билан бирга, хонанда Насафий тиктокер Нигина билан севишмагани, улар шунчаки роль ўйнаганини таъкидлаганди.