Интервью

«Маҳалладан ҳайдаб юборишди». Миршакар Файзуллаев «Сурдик Москва» сериалини олиш жараёни ҳақида

У бу вазиятни интервьюда тушунтиришга тўғри келганини айтди

«Маҳалладан ҳайдаб юборишди». Миршакар Файзуллаев «Сурдик Москва» сериалини олиш жараёни ҳақида

Стендапер, актёр Миршакар Файзуллаев YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Сурдик Москва» сериалининг суратга олиш жараёни ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, сериал тўлиқ iPhone телефонида суратга олинган. Шунинг учун Россияда бундай муаммолар бўлмаган. Бироқ уларда Ўзбекистонда олинган саҳналарда жиддийроқ вазият бўлган. Актёрлар маҳаллаларнинг бирида сериалнинг бир қисмини суратга олаётган вақтда баланд овозда гапирган. Шу сабабли уларни маҳалладан ҳайдаб юборишган.

«Сериал тўлалигича iPhone’га олинган. Шунинг учун ундай муаммолар бўлмаслиги керак эди. Биз бир марта сал жиддийроқ тортишувгача бордик. Бизни маҳалладан ҳайдаб юборишгача боришди. Бу Тошкентда бўлди. Москвада биров индагани йўқ. 1 қисмда Озод билан Исломнинг гаплашиб келадиган жойи бор. Ўша жойини 1 ярим соат ичида суратга олганмиз. Ўзи 1 дақиқага ҳам бормайдиган кичкина эпизод. Фақат у ерда баландроқ гапириш керак. Одамлар уйлардан бу ерда нима тўполон қиляпсизлар деб чиқди. Баъзида сценарийда йўқ нарсалар ҳам бўлган. Буни интервьюда тушунтиришга тўғри келган», — дейди Миршакар Файзуллаев.

Аввалроқ Миршакар Файзуллаев Instagram саҳифасида концерт дастури қачон бўлишини маълум қилганди. Унинг концерти 11 январь куни Алишер Навоий номидаги академик катта театрда бўлиб ўтади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mirshakar Fayzulloyev (@f.mirshakar)

Шунингдек, Миршакар Файзуллаев 2021 йил 18 cентябрь куни Москва шаҳрида ҳамкасблари Озод Шукруллоев ҳамда Ислом Каримов билан концерт берганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mirshakar Fayzulloyev (@f.mirshakar)