Интервью

«Кўришни ҳам истамайман». Тиктокер Паризода Луиза Расулова билан бўлган ҳолат ҳақида

Инстаблогер Луиза Расулова уларни Instagram’да блоклаб қўйганини айтди

«Кўришни ҳам истамайман». Тиктокер Паризода Луиза Расулова билан бўлган ҳолат ҳақида

Актриса, инстаблогер, тиктокер Паризода Усмонова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида актриса Луиза Расулова кинофестивалда Бонамурга тегиштириб гапирганини айтди.

Паризода айнан шу сабаб Луиза Расулованинг гапига видео олиб чиққан. У бундан жуда жаҳли чиққанини таъкидлади. Луиза Расулова тиктокерларни Instagram’да блоклаб қўйган. Блогер бундан хурсанд эканини таъкидлаб, актрисага раҳмат айтди.

«У аслида Бонуга тегиштириб гапирган. Чунки Луиза Расулова мени ҳам, Бонуни ҳам блоклаб қўйган. Нимага эканини билмаймиз. Шахсан мен уни ўзим ҳам ёқтирмайман. Блоклаб қўйгани учун раҳмат. Луиза Расуловани кўришни ҳам хоҳламайман. У Бонуга тегиштириб гапирган. Мен фестивалга бора олмаганман. Вақтим бўлмаган. Бону менинг энг яхши кўрган, ёқимтой, беғубор ўртоғим. Бечоранинг ҳеч кимга зарари тегмайди. Шунга жаҳлим чиқиб, менинг ўртоғимга теккани учун шундай видео олиб чиққанман. Мен учун Instagram, TikTok умуман блогерлик иккинчи даражали. Уни кимдир ёмонлаб чиқса ҳам, мен унинг орқасидан қувлаб юрмайман. Айнан Бонуга гапиргани учун мен видео олиб чиққанман», — дейди Паризода Усмонова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ режиссёр Дилшод Аҳмедов Луиза Расуловани сериалга олмагани ҳақида гапириб берганди. Бунга актрисанинг «Виждон азоби» сериалида баъзи кундаги съёмкаларга келмагани сабаб бўлган.

Шунингдек, Бонамур Instagram саҳифасида отаси ҳам уни ташлаб кетганини маълум қилганди. Инстаблогер отасининг бошқа оиласи борлиги ва ўзи ёлғиз қолганини таъкидлаган.

Шу билан бирга, Паризода Усмонова унаштириладиган йигити унга суиқасд қилмоқчи бўлгани ҳақида гапириб берганди.