Интервью

Иймона Фармонова 23 ёшигача 2 марта турмушга чиққанини маълум қилди

Блогер 18 ёшида оила қурган

Иймона Фармонова 23 ёшигача 2 марта турмушга чиққанини маълум қилди

Инстаблогер, ўқитувчи Иймона Фармонова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида 23 ёшида икки марта турмушга чиққанини маълум қилди.

У биринчи марта оила қурганида, 18 ёш бўлган. Улар совчи орқали танишган. Иймона Фармонова биринчи турмуши ҳақида ёмон гапиришни истамайди. Инстаблогер 2021 йил ноябрь ойида иккинчи марта оила қурган. У шунгача икки марта турмушга чиқиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганини таъкидлади.

«Мен икки марта турмушга чиққанман. Буни кўриб, ‘тавба қилдим’ дейишингиз ҳам хато. Мен ҳам ҳеч қачон икки марта турмуш қураман деб ўйламаганман. Биринчи марта 18 ёшимда оила қурганман. Биз совчилар орқали танишганмиз. Биринчи оилам ҳақда ёмон гапириш ниятим йўқ. Ҳаммани бахтини берсин. Иккинчи турмушимни ноябрь ойида қурдим», — дейди Иймона Фармонова.

Инсон ҳаёти давомида ўз бахтини топиши ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Оила қурганидан сўнг келишмовчилик ёки турли сабабларга кўрса ажрим ҳолатлари ҳам учраб туради. Ажрим оддий ва машҳур инсонларни танлаб ўтирмайди. Машҳурлар ҳаётида ҳам ажрим ҳолатлари учрайди. Аммо шундай юлдузлар борки улар иккинчи турмушидан бахтини топган. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.

Шаҳзода

Хонанда, актриса Шаҳзода тахаллуси билан танилган Зилола Мусаеванинг биринчи турмуши ҳақида маълумотлар кам. Интервьюлардан бирида хонанда биринчи никоҳи муваффақиятли бўлмагани, бунга сабаб эри Америкага кўчиб кетишни талаб қилгани эканини айтган. Бироқ Шаҳзода ҳозир собиқ турмуш ўртоғи билан дўстона муносабатда. Кейинчалик хонанда шоу-бизнес оламида танилган тадбиркор, «Тarona records» директори Равшанбек Йўлдошев билан иккинчи марта турмуш қурган. Уларнинг Хaлид исмли ўғли бор. У 2013 йил октябрь ойида таваллуд топган. Шаҳзоданинг биринчи турмушидан ҳам Салиҳ исмли ўғли бор.

Лола

 

Хонанда Лола 2005 йилда Шоҳруҳ исмли тадбиркор билан турмуш қурган. Уларнинг бир қиз ва бир ўғли бор. Жуфтлик ажрашганини 2011 йилда расман эълон қилган. Хонанда биринчи турмуши билан нима сабабдан ажрашганини 2019 йил 8 ноябрь куни ўз Instagram саҳифасида эълон қилган. Лола 2017 йилда иккинчи марта оила қурди. Бироқ у турмуш ўртоғи кимлигини сир тутади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

Нилуфар Усмонова

Хонанда Нилуфар Усмонова 2004 йилда ҳуқуқшунос Новзад Саидғозиевга турмушга чиқди. 2004 йилда ёш оилада тўнғич фарзанд Саидазам дунёга келди ва ўша йили жуфтлик ажрашди. 2009 йилда хонанда иккинчи марта турмушга чиқади. Ушбу никоҳдан 2011 йилда Иброҳим ҳамда 2012 йилда Сулаймон исмли ўғиллари туғилди. Нилуфар Усмонова турмуш ўртоғининг исмини ошкор қилмаган, лекин у бу никоҳда тинчлик ва ўзаро тушуниш ҳукмронлигини тез-тез таъкидлайди.

Муқаддас Саъдуллаева

Актриса Муқаддас Саъдуллаева 2014 йил 5 ноябрда турмушга чиққан. Унинг эри ҳам актёр бўлган. Бироқ уларнинг муносабати тўйидан 6 ой ўтгач, дарз кетган. Муқаддас Саъдуллаева биринчи турмушидан Саъдия исмли қизи бор. Актриса 2018 йилда Йигитали Мамажонов билан оила қурган. Уларнинг Абубакрсиддиқ ва Хадича исмли фарзадлари бор. Ҳозирда улар бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Райҳон

Хонанда Райҳон 2012 йил ноябрь ойида актёр Йигитали Мамажоновга турмушга чиққан. Актёр Райҳондан 11 ёш кичкина эди. 2014 йил май ойида уларнинг эгизак Имрон ва Ислом исмли фарзандлари дунёга келди. Улар 2016 йил май ойида ажрашди. 2016 йил кузда у шоумен Фарҳод Алимов билан турмуш қурди.

Фарҳод Алимов

Шоумен Фарҳод Алимовнинг ҳам Райҳондан олдин турмуши бўлган. Биринчи аёли билан 2016 йил май ойида ажрашган. У Райҳон билан кузда танишганини таъкидлаган. Унинг Бернара, Омар ва Латифа исмли фарзандлари бор. Суҳандон ва хонанда Райҳон ҳозирда бахтли ҳаёт кечирмоқда