Юлдузлар

Амитабҳ Баччандан Диско раққосигача: дунёга машҳур Болливуд юлдузлари ҳозир қандай кўринишда?

Уларнинг ёшлигидаги ва ҳозирги кўриниши суратларда берилган

Амитабҳ Баччандан Диско раққосигача: дунёга машҳур Болливуд юлдузлари ҳозир қандай кўринишда?

Дунё кино санъатида алоҳида ўринга эга бўлган Болливуд кинофильмларининг рейтинги ўтган асрнинг 70 йилларидан 80 йилларигача энг юқори поғонага чиқди. Боиси унда фаолият юритган актёр ва актрисалар ўзининг маҳорат билан ижро этган роллари орқали дунё бўйлаб ўз мухлисларига эга бўлди. Латофати ва жозибаси билан инсонни ўзига ром этган ҳинд актрисалари ва қўрқмас ва кучлилиги билан томошабинни ўзига жалб этган актёрлар бугунги кунда қандай кўринишда экани суратларда акс этган.

Митҳун Чакраборти 71 ёш

Дунёга машҳур «Диско раққоси» фильмида бош ролни ижро этган Митхун Чакраборти шу вақтга қадар 350 га яқин кинофильмда суратга тушган. Унинг ижросидаги «Ўйна, ўйна», «Йўлбарс», «Янги хўжайин», каби фильмлaр дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган. У ҳозирда Ҳиндистон киноижодкорлар уюшмасига раҳбарлик қилади. Кино санъатидан йироқлашган актёрнинг шахсий футбол жамоаси ва меҳмонҳоналари бор.

Ҳема Малини 73 ёш

Ҳинд актирсаларидан ўзининг жозибаси билан ажралиб турувчи Ҳема Малини ҳозирга қадар 100 га яқин кинокартиналарда роль ижро этган. У актрисаликдан ташқари рақс тўгарагининг раҳбари ва продюссер ҳисобланади. Ҳема Малини «Зита ва Гита», «Қасос ва қонун», «Севимли Ража», «Самрат», «Алибобо ва қирқ қароқчи», «Вир ва Зара» фильмларидаги ижроси учун нафақат Ҳиндистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ўз мухлисларига эга.

 

Амитабҳ Баччан 79 ёш

Болливуд қироли Амитабҳ Баччан ҳозирга қадар 200 га яқин кинофильмда суратга тушган. Актёрликдан ташқари продюсерлик билан шуғулланган Амитабҳ Баччан «Қасос ва қонун», «Амар, Акбар, Антони», «Уч мушкетёр», «Боғбон», «Вир ва Зара» фильмлари орқали дунёга танилган. У бир қанча халқаро мукофотларга лойиқ кўрилган. Амитабҳ Баччан «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» дастурида ҳам бир неча йил бошловчилик қилган.

Рекҳа 67 ёш

Таниқли ҳинд актрисаси Рекҳа болалигидан кино санъатига кириб келган. Ёшлигида отасидан ажралган истеъдодли актриса кинога қизиқши туфайли турли хил кастингларга боради ва эпизодда бўлса ҳам роль ижро этади. У шу вақтга қадар 100 дан ортиқ кинофильмда суратга тушган. Ёши 67 га етган актриса Болливуднинг ҳали турмуш қурмаган актрисаларидан бири ҳисобланади. У ҳозирда Мумбайда истиқомат қилади ва ўзиниинг актёрлик мактабида ўқувчиларга кино санъатидан сабоқ беради. Унинг ижросидаги «Қасос ўти», «Биз ёлғиз эмасмиз», «Уй», «Супер буви», «Нарх» каби фильмлар ҳали ҳамон севиб томоша қилинади.

Дҳармендра 85 ёш

Болливуднинг энг кекса актёрларидан бири ҳисобланган Дҳармендра 100 га яқин кинофильмда роль ижро этган. «Қасос ва қонун», «Зита ва Гита», «Гул ва тош», «Ҳақиқат», «Севимли Ража», «Алибобо ва қирқ қароқчи» фильмалридаги ижроси орқали жуда кўп мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган. У машҳур ҳинд актрисси Ҳема Малини билан турмуш қурган. У актёрликдан ташқари бир қанча фильмларга продюсерлик қилган.