Юлдузлар

Юлдуз Усмоновадан Гулчеҳра Эшонқуловагача: турмуш ўртоғи ўзидан кичик бўлган ўзбек шоу-бизнесидаги аёллар

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Юлдуз Усмоновадан Гулчеҳра Эшонқуловагача: турмуш ўртоғи ўзидан кичик бўлган ўзбек шоу-бизнесидаги аёллар

Ўзбек шоу-бизнесида ҳам турмуш ўртоғи ўзидан анча кичкина санъаткор аёллар бор. Уларнинг баъзилари ўз бахтини топган, бошқалари эса аксинча. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.

Зуҳра Солиева

Актриса 1972 йил Самарқандда туғилган. У интервьюларининг бирида собиқ турмуш ўртоғи ўзидан етти ёш кичик эканини айтган. Зуҳра Солиева турмуш ўртоғи билан фарзандли бўла олмагани учун ажрашганини таъкидлаган. Актриса 40 ёшда турмушга чиққан.

Ҳалима Ибрагимова

Актриса, хонанда, қизиқчи Ҳалима Ибрагимова 1979 йил 27 октябрда таваллуд топган. У 2007 йилда Жалолиддин исмли йигитга турмушга чиққан. Ҳозирда уларнинг ўғил ва қиз фарзандлари бор. Унинг турмуш ўртоғи ҳам ўзидан 7 ёш кичик. Актриса оилада ўзи етакчи эканини кўп таъкидлаган.

Гулчеҳра Эшонқулова

Актриса 1981йил 20 июнда туғилган. У 2015 йилда Шароф Шаропов билан турмуш қурган. Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғидан 13 ёш катта. Жуфтлик ҳозирда Америкада яшайди. Уларнинг 2 нафар фарзанди бор.

Юлдуз Усмонова

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 1963 йил 12 декабрда таваллуд топган. У Мансур Агалиев билн турмуш қургаан. Бу хонанданинг иккинчи турмуши. «Примадонна»нинг ёши эридан катта. Бироқ уларнинг орасидаги ёш тафовути ҳақида маълумот берилмаган.