Юлдузлар

Анжелина Жолидан Рианнагача: машҳурларнинг худди ўзига ўхшайдиган «эгизаклари» — фото

Қуйида уларнинг суратлари келтирилади

Анжелина Жолидан Рианнагача: машҳурларнинг худди ўзига ўхшайдиган «эгизаклари» — фото

Дунёга машҳур юлдузларнинг худди ўзига ўхшаган «эгизаклари» борлиги кўпчиликни ҳайратда қолдирган. Қуйида миллионлаб мухларга эга машҳурларнинг «эгизаклари» ҳақида маълумот келтирилади.

Мелисса Баизен — Анжелина Жоли

Висконсин аҳолиси дунёга машҳур актриса Анжелина Жолининг маҳаллий кўчаларда юргани ҳақида хабар берган. Аслида эса бу эрда актрисанинг «эгизаги» Мелисса Байзен яшайди. Мелисса Анжелина Жолига ўхшаши учун пластик жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргамаганини айтган, бироқ кўпчилик бу гапга ишонмаган. Шунингдек, у ҳар доим ташқи кўринишини яхши деб ҳисобламаслигини ва ўзини гўзал деб ўйламаслиги ҳақида айтган. Унинг фарзандлари ҳам баъзида онаси билан Голливуд юлдузи Анжелина Жолини адаштириб қўйиши ҳақида гапирган.

София Соларис — Селена Гомес

Мексикалик София Соларис қўшиқчи ва актрисанинг «эгизаги» ҳисобланади. Софиянинг Instagram’даги саҳифасида 589 мингга яқин обуначиси бор, у Гомеснинг мухлиси ва ҳаётда хонанда билан учрашишни орзу қилади.

Жеки Васкес — Ариана Гранде

Жеки Васкес Ариана Грандега ўхшашлиги билан кўплаб мухлисларни ҳайратда қолдирган. Баъзи бир суратларда уларни ажратиб олиш жуда қийин экани айтилган. Ижтимоий тармоқларда фаол бўлган Жеки Васкеснинг Instagram’даги саҳифасида Ариана Грандедан фарқли равишда тасдиқланган кўк белги йўқ.

Прискилла Беатрис — Рианна

Рианна фарзанд кўришга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, унинг «эгизаги» Прискилла Беатрис ўз фарзандларининг суратларини улашмоқда. У ўзининг Инстаграм саҳифасини Рианнанинг «эгизаги» деб номалаган ва Беатриснинг 377 минг обуначиси бор. Прискилла саноатга қизиқади ва косметик брендларни тарғиб қилиш контсепцияларини ишлаб чиқаради. У бўянган ҳолда Рианнага жуда ўхшаб қолади.

Франческа Браун — Кети Перри

Кети Перри билан Франческа Браунга жуда ўхшаб кетади. Британиялик актрисанинг Кети билан ўхшашлиги унинг карьерасига муаммо келтирди. Продюсерлар ва режиссёрлар персонажни шоу-бизнес юлдузи билан солиштиришни хоҳламаган. Браун умидсиз эди, лташқи кўринишидан тижорат мақсадларида фойдаланишга қарор қилди. У бир нечта шоуларни Кети Перрининг дублёри сифатида уюштирди ва имкон қадар «сингил» образини кўчира бошлади. Брауннинг ёпиқ Инстаграм саҳифасида 15,9 минг обуначи бор.

Аввалроқ фильмларда қариган Голливуд юлдузлар ҳақида хабар берилган эди.

Кейт Бланшеттдан Мел Гибсонгача: Фильмларда қариган Голливуд юлдузлари — фотоГолливуднинг шундай актриса ва актёрлари борки, улар айрим фильмларда ўзларининг қариган ҳолатдаги образини гавдалантирган. Қуйида шу каби машҳур ижодкорлар келтирилади.

Жада Пинкетт Смит «Матрица: Тирилиш» фильми

Жулианна Мур: «Соатларда» фильми

Дастин Хоффман: «Кичик катта одам» фильми

Кейт Бланшетт :«Бенжамин Баттоннинг қизиқарли иши» кинокартинаси

Линда Гамильтон: «Терминатор 2» фильми

Марлон Брандо: «Чўқинтирган ота» фильми

Майкл Жей Фокс: «Келажакка қайтиш» кинофильми

Энтони Хопкинс: «Куз афсоналари» фильми

Мел Гибсон: «Ҳамиша ёш» фильми

Мегги Смит: «Крюк» фильми

Ундан ташқари томошабинлар ёшликдаги сурати орқали танийдиган Голливуд юлдузлари ҳақида хабар берилган эди.

Том Круздан Жим Керригача: Томошабинлар ёшликдаги сурати орқали танийдиган Голливуд юлдузлари — фотоГолливуднинг шундай машҳурлари борки, уларни кўплаб томошабинлар ёшликдаги сурати орқали танийди. Қуйида 2022 йилда 60 ёшни қарши оладиган, ёшлигида ижро этган роли орқали танилган машҳурлар келтирилади.

Жим Керри — 2022 йил 17 январь

Жоди Фостер — 2022 йил 19 ноябрь

Мэттью Бродерик — 2022 йил 21 март

Рейф Файнс — 2022 йил 22 декабрь

Деми Мур — 2022 йил 11 ноябрь

Жейн Сиббетт — 2022 йил 28 ноябрь

Том Круз — 2022 йил 3 июль