Юлдузлар

Анжелина Жолидан Майк Тайсонгача: кутилмаган истеъдоди билан мухлисларини ҳайратда қолдирган машҳурлар

Қуйида шу ҳақда маълумот берилади

Анжелина Жолидан Майк Тайсонгача: кутилмаган истеъдоди билан мухлисларини ҳайратда қолдирган машҳурлар

Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этган машҳурларнинг кутилмаган истеъдоди кўплаб инсонларни ҳайратда қолдирган.

Жина Дэвис

Машҳур актриса Жина Дэвис камондан ўқ отишни яхши кўради ва ҳатто 2000 йилда Сиднейда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун номзодлик қилган. Танлов натижасида актриса 24 ўринни эгаллаган ва жамоага йўлланма тақдим этган. «Олтин ўқ» халқаро танловига махсус таклифнома олган актриса 40 ёшдан ошганда спортга янада қизиқа бошлади.

Анжелина Жоли

Анжелина Жоли шундай ажойиб онаки, у ўғли сабабли учувчилик гувоҳномасини олган. Актриса 3 ёшидан самолётларга қизиқади. Голливуд юлдузи руль бошқарувида ўзини анча ишончли ҳис қилишини айтган. Унинг ўғли ҳам онаси сабаб учишни ўрганган.

Кейт Миддлетон

Кейт Миддлетон пианино чалишни яхши кўради. У Янги йил байрамида Том Уокерни телеконцертда бирга чиқишга таклиф қилган. Хонанда Кейтни мақтаб, уни ажойиб мусиқачи деб атаган.

Жастин Бибер

Канадалик қўшиқчи Жастин Бибер кубни 2 дақиқадан камроқ вақт ичида еча ясай олади ва бу маҳоратини омма олдида мамнуният билан намойиш этади.

Майкл Жексон

Миллионлаб мухлисларга эга бўлган Майкл Жексон деярли барча чолғу асбобларини чала олган.

Кетрин Винник

«Викинглар» телесериалининг юлдузи Кетрин жанг санъатини 7 ёшида бошлаган ва 13 ёшида биринчи қора камарга эга бўлган. У 21 ёшида 3 та таэквондо мактабини очган. У Торонтодаги Ёрк университетида кинесиология (мушаклар ҳаракати интизоми) факультетида ўқиётганда актёрларни ўзини-ўзи ҳимоя қилишга ўргатган.

Майк Тайсон

Миллионлаб мухлисларга эга боксчи болалигидан каптарларга ўзгача меҳр қўйган. Болалигида ўз дўстлари ва тенгдошлари боксчини тез-тез ҳақорат қилган. Майк Тайсон шунда қушларга ғамхўрлик қилишдан тасалли топган. Оғир вазнли афсонавий боксчи ҳозирда 1000 дан ортиқ каптарларни боқади ва уларни сақлаш учун ойига 400 000 долларгача маблағ сарфлайди.

Маргот Робби

Маргот Робби нафақат ажойиб актриса, балки у зарбли чолғулар устаси ҳамдир.

Кеша

Кеша маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг бирида ноёб истеъдодини, яъни барча чолғу асбобларини чала олишини айтган.

Кристофер Уокен

Шоу-бизнесдаги фаолиятини циркдан бошлаган яна бир актёр Кристофер Уокен 16 ёшида шер мураббийи ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Пирс Броснан

Бўлажак Жеймс Бонд актёрлик фаолиятини бошлашдан олдин профессионал цирк ижрочиси эди. У оловни ютишни ўрганди ва кўча ёнғинлари шоуларида қатнашган. Пирс Броснан цирк санъатига бағишлаган 3 йилини илиқ сўзлаб беради ва ёшлигида олган маҳоратини телекўрсатувларда завқ билан намойиш этади.

Аввалроқ ўз ижросидаги фильмнинг илк қисмидан сўнгисига қадар таниб бўлмас даражада ўзгарган машҳурлар ҳақида хабар берилган эди.