Юлдузлар

Айшвария Райдан Карина Капургача: Болливуднинг энг бой актрисалари рейтинги эълон қилинди

Қуйида улар ҳақида маълумот келтирилади

Айшвария Райдан Карина Капургача: Болливуднинг энг бой актрисалари рейтинги эълон қилинди

Болливудда ўз истеъдоди билан миллионлаб қалбларни забт этган актрисалар шахсий бойлиги бўйича дунёнинг машҳур актёрларидан қолишмайди. Қуйида Болливуднинг энг бой актрисалари ҳақида маълумот берилади.

Айшвария Рай Баччан — 100 миллион доллар

Болливуднинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Айшавария Рай Баччан кино оламида йигирма йилдан ортиқ фаолият юритган. Унинг шахсий бойлиги 100 миллион долларни ташкил қилади. Актриса ва модель Айшвария Рай Баччан Болливуд кино санъатида юқори ўринда туришидан ташқари дунёдаги энг гўзал актрисалар рейтингида ҳам юқори поғонaда туради. У 1991 йилдан машҳурликка эриша бошлаган ва шу вақтга қадар 70 га яқин кинокартиналарда суратга тушган. Актриса 1994 йилда «Дунё гўзали» рейтингида биринчи ўринни олган. Машҳур кино актёр Абҳишек Рай Баччан билан турмуш қурган актриса ҳозирда қизи Арадҳяни тарбия қилмоқда.

Анушка Шарма — 46 миллион доллар

Болливуднинг энг кўп маош олувчи актрисалари қаторига кирадиган Анушка Шарманинг умумий бойлиги 46 миллион долларни ташкил қилади ва у ҳар бир фильмдаги иштироки учун 15 миллион рупий (тахминан 202 минг доллар) миқдорида гонорар олади. У актрисаликдан ташқари моделликда ҳам фаолият юритади. Актрисанинг ижросидаги «Ноль», «Тангри Яртагн жуфтлик», «Пи Кей», «Султон», «Токи ҳаёт эканман» кинофильми томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган.

Приянка Чопра — 70 миллион доллар

Актриса ва модель Приянка Чопранинг умумий бойлиги 70 миллион долларни ташкил қилади. Унинг йилик даромади эса 10 миллион доллардан иборат. У ҳозирда Болгариянинг глобал масалалар бўйича элчиси ҳисобланади. Актрисанинг Нью-Йорк шаҳрида бир нечта ресторанлари ҳам бор. Унинг ижросидаги «Биз ёлғиз эмасмиз ёхуд Криш», «Криш 3», «Матрица: Тирилиш», «Оқ йўлбарс», «Дон» фильмлари миллионлаб мухлисларга эга.

Карина Капур — 60 миллион доллар

Болливуднинг латофатли актрисаларидан бири, актёр Саиф Али Хоннинг турмуш ўртоғи Ҳиндистонда 15 дан ортиқ брендларнинг модели ҳисобланади. Унинг бойлиги умумий 60 миллион долларни ташкил этади. У «Уч савдойи», «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам», «Дўст бўлиб қоламизми», «Қўриқчи», «Дон» каби кинофильмарда суратга тушган.

Дипика Падукон — 40 миллион доллар

Болливуд кино оламида ўз ўрнига эга бўлган акртиса Дипика Падуконнинг умумий бойлиги 40 миллион долларни ташкил этади. Актриса ўзининг продюссерлик уйини очган ва муаллифлигидаги 2 фильмни суратга олишга улгурган. Унинг ижросидаги «Chennay Express», «Рам ва Лила», «Янги йилингиз билан» фильмлари жуда кўп томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган.

Аввалроқ 2021 йилда турмуш қурган Болливуд юлдузлари ҳақида хабар берилган эди.