Юлдузлар биографияси

Улуғбек Қодиров — биография, карьера, шахсий ҳаёт

Актёр ҳақидаги қизиқарли маълумотларни мақолада ўқишингиз мумкин

Улуғбек Қодиров — биография, карьера, шахсий ҳаёт

Бугунги мақола ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган машҳур актёр Улуғбек Қодиров ҳақида бўлади.

БИОГРАФИЯСИ

Улуғбек Қодиров 1983 йилнинг 3 августида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳридаги 34-ўрта мактабда ўқиган. Тошкент Давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳарбий мактабда таҳсил олган, аммо, ўқишни охиригача давом эттира олмаган. Бунга соғлиғи панд берган. Оилада 5 фарзанд. 1 акаси ва 3 опаси бор. Актёрнинг устозлари Эркин Комилов, Турғун Азизов, Мурод Ражабов ва Ҳамида Маҳмудовалардир. Санъат оламида асли қизиқиши қўшиқ куйлаш эди. Лекин санъат оламига қадам қўйганидан сўнг кино олами уни  ўзига жалб қилди.

КАРЪЕРАСИ

Улуғбек Қодиров 2004 йили театр институтини тугатган. Бироқ у актёрлик фаолиятини 2001 йили «Аёл зоти» сериалидаги эпизодик ролидан бошлаган. Ушбу фильмда у Бобур Йўлдошев билан бирга роль ижро этган. Ижро этган роли бош роль даражасида чиққани учун режиссёрларнинг эътиборига сазовор бўлган. Улуғбек Қодировни ҳалққа танитган фильм «Сарвиноз» деб номланади. Агар ижодкоримиз ижро этган фильмларни бирма-бир санайдиган бўлсак уларнинг сони жуда ҳам кўп. Улуғбек Қодиров нафақат киноларда балки, ўзбек миллий академик драмма театрида ҳам  иш фаолиятини юритган. Саҳнага илк маротаба санъат институтининг 2-курсда ўқиётган вақтида қадам қўйган. «Гамлет», «Қирол Лир» ва бошқа оммавий саҳналарда иштирок этган. Кино ёки театр деганда иккаласини ҳам бирдек яхши кўради. Аммо, унинг фикрича, актёр театрда пишади. 2005 йил Улуғбек Қодиров учун омадли  ва эсда қоларли йил бўлди. Чунки, айнан шу йили у «Йилнинг энг яхши ёш актёри» номинациясида ғолиб бўлган. Йиллар ўтиб ўзи орзу қилганидек қўшиқчиликда ҳам ўзини  синаб кўрди. Шоира Азимова билан «Кел жоним» дуети , Шахзода ва Гулчехра Эшонқуловалар билан эса «Ҳаёт айт», яккаҳон йўналишда эса «Сендан ўзга ким», «Сабр» қўшиқларини ўз муҳлисларига ҳавола қилди.

ФИЛЬМОГРАФИЯСИ

«Девона» (2004), «Сарвиноз» (2004), «Сарвиноз-2. Бахт учун мллион» (2005), «Ўйин» (2005), «Фотима в Зуҳра» (2006), «Шаббона» (2006), «Севгинатор» (2007), «Жазо» (2007), «Паноҳ» (2007), «Шабнам» (2008), «Изтироб» (2008), «Телба» (2008), «Ошиқлар» (2008), «Ўғри келин» (2010), «Севгинатор-2. Қайнона операцияси» (2010), «Мажруҳ» (2010), «Дада» (2010), «Ҳур қиз» (2011), «Нафс» (2011), «Қасос» (2011), «Эр бермоқ-жон бермоқ» (2011), «Ёндиради, куйдиради» (2011), «Жодугар» (2011), «Жаннатдаги бўри боласи» (2012), «Мен юлдузман» (2012), «О, Марям, Марям!» (2012), «Акажон, хизматингиздамиз» (2012), «Панжара» (2013), «Ўлим фариштаси» (2013), «Рашк» (2013), «Ўкинч» (2013), «Арслон изидан» (2013), «Гуноҳ» (2014), «Эркатой» (2014), «Сотқин» (2014), «Ака» (2015), «Барон» (2015), «Мажнун» (2015), «Барон-2» (2016), «Снайпер» (2017), «Рашк-2», «Сарвқомат дилбарим» (2018).

Улуғбек Қодиров «Аёл зоти» (1998-2003), «Саодат» (2016-2017), «Қуёшим менинг» (2018) сериалларида иштирок этган.

Улуғбек Қодиров ҳақида фактлар

  • Ёқтирган спорт тури яккама-якка кураш;
  • Унинг камчилиги камгаплиги;
  • Ёқтирган таоми- палов;
  • Гонорари 35 миллион сўм;
  • 2012 йили 20 сентябрда оила қурган ва номаълум сабабларга кўра ажрашган. 2013 йилнинг 24 апрелида иккинчи бор оила қурган;
  • 2 фарзанднинг отаси;
  • Оилавий маълумотларни оммага тақдим этишни ёмон кўради;
  • Ҳозирги кунда актёр АҚШда истиқомат қилади.