Юлдузлар биографияси

Рухшона: биография, карьера, шахсий ҳаёт

Актриса ҳақидаги қизиқарли маълумотларни мақолада ўқишингиз мумкин

Рухшона: биография, карьера, шахсий ҳаёт

Бугунги мақола орқали қўшиқчи ва актриса Рухшона ҳақидаги маълумотларга эга бўласиз.

БИОГРАФИЯСИ

Маҳмудова (Маткаримова) Рухшона 1994 йил 21 мартда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида таваллуд топган. Мактаб вақтидан ҳориж қўшиқчилари Селин Дион, Тони Брекстон қўшиқларини севиб тинглар, уларнинг қўшиқларини куйлаб юрарди. Мусиқага қизиқиши бўлганлиги туфайли «Ҳамза» номидаги мусиқа коллежига ўқишга киради. Унинг орзуларидан бири Тошкент Давлат Санъат институтига ўқишга кириш эди. Чунки, у нафақат қўшиқ куйлаш билан чекланиб қолмасдан бир неча фильмларда ҳам суратга тушган. 2010 йилда Рухшона «Акфа медиа» компаниясининг мусиқий лойиҳасида иштирок этган.  2019 йилдан ҳозиргача — Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси.

КАРЪЕРАСИ

Рухшона хонандалик фаолиятини 2010 йилда бошлаган. Унинг биринчи куйланган «Юрагим» таронаси Шоу бизнес оламида хит бўлган. 2011 йилда «Юрагим» таронаси муваффақиятидан сўнг Рухшона ўзининг биринчи «Азизим» альбомини чиқарди. У йилнинг энг кўп сотилган альбомларидан бирига айланди. Хонанда 2011 йилда машҳур қўшиқчи Авраам Руссо билан дует куйлади.

Рухшонанинг иккинчи альбоми «Жони-жони» 2013 йилда мухлислар эътиборига тортиқ қилинди. «Ватан» альбомининг биринчи қўшиғи радиоканалларда эфирга узатилди  ва мухлислар томонидан олқишга сазовор бўлди. «Шекилли», «Яна яна», «Румбака», «Унутма мени», «Ялла», «Юр», «Кабутар» каби қўшиқлари ҳам хитга айланди. Рухшонанинг 60 дан ортиқ оригинал қўшиқлари ва 25 дан ортиқ клиплари бор.

АКТРИСАЛИК СИФАТИДАГИ КАРЪЕРАСИ

Рухшона бир қанча ўзбек фильмларида ҳам суратга тушган. У бош ролни ижро этган «Шомурод ва Дурдона» фильми мухлислар томонидан яхши қабул қилиниб, Рухшона бу роли учун ижобий баҳоларга сазовор бўлган. 2010 йилда «Бекорчилар», «Бўрилар 3» фильмида,  2011 йилда суратга олинган «Энагалар» «Замонавий совчилар», «Учрашув», «Нафрат» фильмларида суратга тушган. «Замонавий совчилар» фильмининг саундтрекини Рухшонанинг ўзи ижро этган. Шунингдек, Рухшона ўзбек фильмлари орасида машҳур бўлган «Кутилмаган қўнғироқ» «Андижонлик меҳмон», «Тегишли хихматга киритилганда» 2013 йилда «Бекорчилар макони» 2014 йилда «Замонавий совчилар 3» фильмларида ҳам маҳоратли актриса сифатида гавдаланган.

ШАҲСИЙ ҲАЁТИ

2014 йилнинг 2 ноябрида Рухшона клипмейкер, продюсер, актёр ва кинорежиссор Санжар Маткаримовга турмушга чиққан эди. 2015 йилда Рухшонанинг Ҳабиба исмли қизи дунёга келган. Кейинги йили, яъни  2016 йилда унинг ўғли Шукурбек оилага қўшилади. Улар 7 йил давомида бирга ҳаёт кечиришди. Аммо, ҳонанда турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов билан 2021 йилнинг кузида расман ажрашди. Рухшона Санжар Маткаримовнинг иккинчи оиласи бўлган. Шунингдек, у Instagram ижтимоий тармоғида мухлислари билан суҳбат жараёнида ажрим сабаблари рашк, тушунмовчилик бўлди дея жавоб берган.