Юлдузлар биографияси

Дилсўз — биография, карьера, шахсий ҳаёт

У ҳақидаги қизиқарли маълумотларни мақоламиз давомида ўқишингиз мумкин.

Дилсўз — биография, карьера, шахсий ҳаёт

Дилсўз — сиз уни яхши танийсиз! Шоу-бизнес оламида ўзининг обро-эътиборига эга бўлган ушбу санъаткор ҳақидаги маълумотлар сизга қизиқми? Ундай бўлса, латофатли ҳонанда, суюкли ёр, фарзандларининг меҳрибон онаси Дилсўз ҳақидаги қизиқарли маълумотларни мақоламиз давомида ўқишингиз мумкин.

Биографияси

Дилсўз таҳаллуси билан эстрада дунёсига кириб келган юлдуз Гўзал Жуманиёзова (Раимова) 1989 йил 8 май куни Навоий шаҳрида таваллуд топган. У Навоий шаҳридаги 11-мактабни тамомлади. Мактабда ўқиш билан бирга тадбирларда қўшиқ ҳам куйлаб турарди. Мактаб даврида энг севиб маромига етказиб куйлаган қўшиғи бу Жасур Мирсагатовнинг «О, ҳаёт» қўшиғи эди. Шу қўшиқни жуда маҳорат билан ижро этарди. Дилсўз мактабни тамомлагандан сўнг Навоийдаги «Маданият ва санъат коллежи»нинг хор дирежёрлик бўлимини тамомлайди. Кейин эса Навоий Давлат Педагогика институтининг Педагогика факультетида мусиқий таълим бўлимида таҳсил олган. Ўқиш мобайнида тиниб-тинчимас Дилсўз қўшиқ куйлашни ҳам ташлаб қўймади. Унинг телевидение ва радио тўлқинлари орқали 3 та қўшиғи намойиш этилди. Ҳонанданинг илк қўшиқлари муҳлисларга жуда ҳам маъқул бўлиб «Жоним озори» ва «Севикли ёрим» тароналари хит даражагасигача етган.

Карьераси

У ўқиш билан бир вақтнинг ўзида «New star media» марказида ўз фаолиятини олиб борган. Ундан кўпчилик «Ўзингизни исмингиз чиройлику, шоу-бизнесс вакиллари орасида Гўзал исми билан танилган ижодкорлар йўқ, унда нега исмингизни ўзгартириб ижод қиласиз?», деб сўрайди. Бунга жавобан Дилсўз: «Мен ўзим ҳам таҳаллус билан ижод қиламан деб ўйламаганман. Танлов ўз хоҳишим билан бўлмаган. Бу ўша пайтда продюссерим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг таклифи бўлган. New star media маркази учун кастингдан ўтганимда улар эндиликда янги тахаллус билан ижод қилиш таклифини берганларида, ўйлаб ўтирмай ҳа жавобини берганман. Аммо, ўз исмимни жуда ҳам яхши кўраман», дейди.

Мухлислар олқишидан илхомланган Дилсўз кетма-кет ажойиб ва хит тароналарни тақдим этиб борди. Буларга мисол қилиб: «Отажон», «Бегим», «Бегимей-2», «Соғиндим Ёмон» «Эслама мени» «Уйланасизми йўқми»тароналарини келтиришимиз мумкин. Шунингдек у турк ҳонандаси Синан Ўзен билан «Cэвгилим» номли дует ҳам куйлаган. Қўшиқлари орасида «Бегим», «Отажон», Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан биргаликда куйлаган «Ака-сингил» тароналари йиллар ўтса ҳамки эскириб қолмаслигига ишонади.

Ушбу тароналар орасида «Бегим» таронаси халқ ичида жуда ҳам катта эътиборга сабаб бўлган. Қўшиқ ортидан ҳонандани Дилсўз деб атамасдан, «Бегим» таронасини ижро этган қиз деб ҳам аташади. « Қачондан ўзингизни машҳурлигингизни ҳис қила бошлагансиз?» деган саволга ҳам у «Бегим таронасидан сўнг», дея жавоб берган.

Шаҳсий ҳаёти

Дилсўз яни Гўзал Жуманиёзова собиқ «Манго» гуруҳининг аъзоси Фаррух Раимовга турмушга чиққан. Бу икки жуфтликни яралиш сабабчилари эса ижодкорларимизнинг оналари бўлган. Фаруҳ ва Гўзалнинг оналари ёшликдан яқин дугона бўлганлари сабаб, вақт ўтиб Фарух ва Гўзал дунёга келган вақт бу икки дугона дўстлик ришталарини яна ҳам яқинлаштиришни ният қилишади. Фарух ва Гўзал ёшликдан бирга вояга етишади ва бир бирларига кўнгил қўйишади. «Биз турмуш ўртоғим билан тенгдошмиз. Мен улардан 10 кун аввал дунёга келганман. Бир туғруқхонада туғилганмиз. Ўша вақтнинг ўзидаёқ оналаримиз қуда бўламиз деб ният қилишган экан. Тақдир экан мактабда ҳам коллежда ҳам бирга ўқиганмиз», дейди Дилсўз интервьюларининг бирида.

 

Уларнинг никоҳ тўйи 2015 йил 15 апрелда Навоийда ва 21 апрелда Тошкентда тўю-тантанада ўтган. Улар шоу-бизнеснинг энг гўзал жуфтликларидан.

 

Хонанда Дилсўз ва Фаррух Раимовнинг қизалоқлари 2015 йилнинг 8 октябрь куни, соат 15:40 ларда Тошкентдаги 6-туғуруқхонада дунёга келади. Гўзал Жуманиёзова (Дилсўз) ўз қизига тахаллусини исм қилиб беради, яъни қизига Дилсўз дея исм қўяди. Ижодкорларимизнинг бугунги кунда икки нафар қиз фарзандлари ва бир нафар ўғил фарзанди бор. Шунингдек, 4-бор она бўлиш арафасида.

Маълумот учун:

  • «Ниҳол» ва «Шуҳрат» медали соҳибаси;
  • Турмуш ўртоғи билан тушган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлашни ёмон кўради;
  • Инстаграм ижтимоий тармоғида 1,3 млн обуначига эга;
  • Уй ҳайвонларини яхши кўради. Улардан кўпроқ мушукни ҳуш кўради;
  • Миллий либосларни, миллий образда кийинишни яхши кўради;
  • Саёҳат қилиш жону-дили;
  • Дилсўзнинг ёқтирган ҳонандаси Гулсанам Мамазаитова;
  • Айтилган дуетлари орасида эса Озодбек Назарбеков билан биргаликда куйлаган «Ака-сингил» таронаси ўзига жуда ёқади.