Янгиликлар

Зоҳид турмуш ўртоғи Камолага атаб янги қўшиқ куйлади

Аввалроқ улар ажрашаётгани маълум қилинганди

Зоҳид турмуш ўртоғи Камолага атаб янги қўшиқ куйлади

«Уммон» гуруҳининг вакили Зоҳид турмуш ўртоғи Камола Артиковага атаб қўшиқ куйлади.

Қўшиқ «Қайлардасан» деб номланган бўлиб, 13 декабрь куни премьера қилинди. Камола Артикова ўзининг саҳифасида кузатувчилари орасида савол-жавоб ўтказган. Унда мухлисларидан бири Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлаганини айтган. Актриса эса бундан хабардор эканини, таронани эшитганини ҳам билдирган.

Аввалроқ хонанданинг хотини Камола Артикова улар ажрашаётганини, Зоҳид билан бирга яшамаётганини маълум қилганди.

«Нима сабабдан ажрашаётганимиз ҳақида саволлар тўлиб кетди. Бунинг сабабини айта олмайман. Лекин аниқ айта оламанки бирга яшамаяпмиз, ярашиш ниятим йўқ. Бошқа бу гапа жавоб беролмайман узур», — дея маълум қилган актриса.