«Уммон» гуруҳининг вакили Зоҳид Рисқиев турмуш ўртоғи билан ажрашаётгани маълум қилинди.
Хонанданинг хотини Камола Ортиқова бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган. Бироқ, ажрашаётганининг сабабини айтмаган.
«Нима сабабдан ажрашаётганимиз ҳақида саволлар тўлиб кетди. Бунинг сабабини айта олмайман. Лекин аниқ айта оламанки бирга яшамаяпмиз, ярашиш ниятим йўқ. Бошқа бу гапа жавоб беролмайман узур», дейди у.

Маълумот учун, уларнинг никоҳ тўйи 2020 йил 20 октябрь куни бўлиб ўтган. Тўйга қадар улар бир бирини севган ва гаплашиб юрган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Рухшона эри режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашгани, ҳозирда бирга яшамаётганини маълум қилганди. Шунингдек, «Қадам» серилида бош қаҳраман Кумуш образида ўйнаган актриса Камила Гимандинова ҳам эри билан ажрашганини эълон қилган.




