Янгиликлар

«Жуда гўзал жуфтлик». Азиза Низомова ўз севгилисига турмушга чиқди — видео

Тўйда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлди

«Жуда гўзал жуфтлик». Азиза Низомова ўз севгилисига турмушга чиқди — видео

Хонанда Азиза Низомова 19 март, шанба куни ўз севгилиси билан турмуш қурди.

Азиза Низомованинг тўйи Тошкентдаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Унда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлди. Хусусан, унда Асал Шодиева умр йўлдоши Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, «Шарқ гуруҳи» иштирок этган. «Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева улар жуда чиройли жуфтлик эканини таъкидлаб, ҳамкасбига улкан бахт тилаган.

Маълумот учун, Азиза Низомова 1991 йил 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У ўзининг «Севгимиз», «Кўр бўлсин», «Севган юрак» қўшиқлари билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, хонанда 21 октябрь куни севган йигити туғилган кунига қандай совға берганини кўрсатган эди. Шу куни у ўзининг 30 ёшини нишонлаган. Шу муносабат билан севган йигити унга романтик кеча ташкиллаштирган ва атиргулдан иборат гулдастани совға қилган. Хонанда бундан жуда бахтли бўлганини таъкидлаган.