Янгиликлар

Жеки Чан нeга ёш актёрлардан жаҳли чиқаётганини айтди

Актёр бу мавзуда кўп марта гапирган

Жеки Чан нeга ёш актёрлардан жаҳли чиқаётганини айтди

Жанг санъати намуналарини ва кулгили саҳналарни бир фильмда акс эттирадиган, бутун дунё бўйлаб ўз мухлисларига эга актёр Жеки Чан нима сабабдан ёш актёрлардан жаҳли чиқаётганини ва уларнинг ижросидан ҳафсаласи пир бўлаётганини айтди.

Жеки Чан маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида ҳозирги ёш авлоднинг етарли даражада ижод билан шуғулланмаётганини, уларда профессионаллик ва тажриба йўқлигини айтди.

«Биз санъат учун хавфдан қўрқмас эдик, лекин ҳозирги ёш актёрлар рольни яхши ижро этишга ҳаракат қилади, бироқ етарли даражада уддасидан чиқа олмайди. Уларда профессионаллик йўқ, етарлича ижод қилишмайди. Мен уларга ўз устида яхшироқ ишлашлари кераклиги ҳақида айтаман. Уларнинг кўпидан жаҳлим чиқади ва ҳафсалам пир бўлади», — дейди актёр.

Жеки Чан бу мавзуда кўп марта гапирган. У 2016 йилда маҳаллий телеканалларниинг бирига берган интервьюсида кино оламига кириб келган ёш актёрларнинг тажрибаси йўқлиги ва улар ҳали кинода суратга тушишга тайёр эмаслиги ҳақида гапирган. Унинг бу фикри ижтимоий тармоқларда салбий изоҳларга сабаб бўлган.

Маълумот учун, Жеки Чан актёрликдан ташқари режиссёрлик ва прдюссерлик билан ҳам шуғулланади, шу билан бирга бир нечта мусиқаларнинг муаллифи ҳисобланади. У кино оламдаги фаолияти давомида 70 га яқин кинофильм ва сериалларда суратга тушган. Жеки Чаннинг ижросидаги «Шарпалар сардори», «Яширин салтанат», «Ўғрилик режаси», «Роббигуд», «Муҳожир», «Жосус» фильмлари нафақат Осиё мамлакатларида, балки бутун дунё бўйлаб севиб томоша қилинади.

Аввалроқ Жеки Чан «Мarvel»нинг янги лойиҳасида суперқаҳрамон образини ижро этиши ҳақида хабар берилган эди.