Янгиликлар

Жамбул Муҳаммедов ҳам янги машина сотиб олди — видео

Унинг нархи 82 000 долларгача бўлади

Жамбул Муҳаммедов ҳам янги машина сотиб олди — видео

Хонанда Жамбул Муҳаммедов Instagram саҳифасида «Toyota Land Cruiser» харид қилганини маълум қилди.

У машинанинг оқ рангидан харид қилган. Ушбу автомобилнинг нархи 13 500-82 000 долларгача бўлади. Видеода хонанда машинани бошқараётганини кўриш мумкин. Шунингдек, Жамбул Муҳаммедов автомобили учун рақам ҳам олишга улгурган.

Аввалроқ Зиннура 40 минг долларлик машина сотиб олганди. У қора рангли «Malibu Premier» харид қилган. Актриса хурсандлигидан йиғлашни ҳам, кулишини ҳам билмаётганини айтди. У барча ният қилганларга шундай автомобиль олишни тилаган. Хонанда машинасига ўтиргач, йиғлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дурдона Қурбонова янги машина сотиб олганди. Актрисанинг дугонаси Мавлуда Ҳикматова Instagram саҳифасида видео эълон қилган. У ҳамкасбини янги машина билан табриклаган. Дурдона Қурбонова Мавлуда Ҳикматовага ҳам шу каби автомобиллар олиш насиб қилишини тилаган. Маълум бўлишича, хонанда Хитойда ишлаб чиқариладиган «Hongqi» автомобилини харид қилган.

Шунингдек, инстаблогер «Гентра»сини сотиб, янги машина олган. Инстаблогер анчадан бери автомобилини ўзгартиришни ният қилганини айтди. Тиктокер буни кейинги йилларга мўлжаллаган бироқ янги машина олиш 1 ой ичида ўзидан-ўзи ҳал бўлган. У «Gentra»ни «Malibu»га ўзгартирган.

«Мана сизларга айтмоқчи бўлган янгилигим. Анчадан бери машинамни алмаштиришни ният қилгандим. Кейинги йилларга мўлжаллагандим лекин бу ой ўзидан-ўзи бўлиб кетди», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шейха 🤤 (@1bonamur)