Янгиликлар

Дурдона Қурбонова янги машина сотиб олди — видео

Бу ҳақда унинг дугонаси маълум қилган

Дурдона Қурбонова янги машина сотиб олди — видео

Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова янги машина сотиб олгани маълум қилинди.

Актрисанинг дугонаси Мавлуда Ҳикматова Instagram саҳифасида видео эълон қилган. У ҳамкасбини янги машина билан табриклаган. Дурдона Қурбонова Мавлуда Ҳикматовага ҳам шу каби автомобиллар олиш насиб қилишини тилаган. Маълум бўлишича, хонанда Хитойда ишлаб чиқариладиган «Hongqi» автомобилини харид қилган.

Инстаблогер Тимур Алихонов ҳам 2 август куни янги машина олганини маълум қилганди. Тимур Алихонов «Malibu 2» олган. Блогер дастлаб ушбу машина олишни истамаган. Бироқ хонанданинг бир акаси унга ўзининг шу русумли автомобилини бериб турган. Шунда Тимур Алихонов «Malibu 2» олиши кераклигини тушунган. Ҳозирда ушбу «тойчоқ»нинг ўртача нархи 405 900 000 сўмни ташкил қилади.

«Ичингизни қиздириб, ‘Янгилигим бор’, дегандим. Ниҳоят, уни эълон қилсам бўлади. Мен янги машина олдим. Тўғриси, бошида ‘Malibu 2’ни олгим келмаганди лекин бир акам туфайли унга меҳрим уйғонди. Шунда мен бу машинани ‘гараж’имга олиб келишим кераклигини тушуниб етдим», — дейди блогер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ситора Фармонова янги машина сотиб олганди. У «Malibu Premier» автомобилини сотиб олган. Хонанда 1 кун ичида олдинги машинасни сотиб, банкдан пулини олиб, автосалондан янгисини олган. «Malibu»ни расмийлаштириш учун эса 1 соат вақти кетган. Ситора Фармонова автомобилининг ички кўринишини ҳам кўрсатган.

«1 куннинг ўзида машинамни эрталаб сотиб, банкдан пулни ўтказиб, автосалонга келяпман. Янги машинани олиш учун 1 соат вақтим кетди. Энди эса уйга қараб ҳайдаймиз», — дейди Ситора Фармонова.

Шунингдек, «Виа Мароканд»даги Асал янги машина олганини маълум қилганди. У оқ рангли «Kia K5» машинасини олган. Унинг ҳозирдаги нархи 330-500 миллион сўм атрофида. Хонанда айнан шу «тойчоқ» унинг орзуси бўлганини айтди. Актриса Жавлон Шодмонов ҳамда ҳамкасби Рашид доим унинг олдида бўлишини таъкидлаган.

«Орзуларимдан биттасига эришдим. Ўзим истаган ‘тойчоқ’ни олдим. Шу кунларга етказгани учун Худога шукур. Жавлон Шодмонов билан Рашид ҳар доим ёнимда бўлади», — дейди у.

Ҳамкасбларидан ортда қолмаган Феруза Норматова ҳам байрамга ўзига янги машина олганди. У Ҳайит байрами учун ўзига ўзи «Malibu Premier» совға қилган. Актриса кузатувчиларидан суюнчи сифатида ижобий изоҳлар кутишини таъкидлаган. Шунингдек, унга ҳавас қилганларга ундан ҳам яхшироғи насиб қилишини тилаган. Феруза Норматова олдинги машинаси «Gentra»ни онасига берган.

«Алҳамдулиллаҳ я Роббий. Ўзимга ўзим ҳайитлик қилдим. Янги ‘Жонкам’га қуллуқ бўсин қилмайсизми? Суюнчисига чиройли изоҳ кутаман. Ҳавас қилганларга бундан 1000000 баравар кўпроқ берсин Аллоҳим. ‘Gentra’ни онамга совға қилдим мободога», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Феруза Норматова (@feruzanormatova)