Янгиликлар

Бонамур «Gentra»сини сотиб, янги машина олди — фото

Блогер анчадан бери машинасини ўзгартириш нияти бўлганини таъкидлади

Бонамур «Gentra»сини сотиб, янги машина олди — фото

Тиктокер, инстаблогер Бонамур Instagram саҳифасида «Gentra»сини сотиб, янги машина олганини маълум қилди.

Инстаблогер анчадан бери автомобилини ўзгартиришни ният қилганини айтди. Тиктокер буни кейинги йилларга мўлжаллаган бироқ янги машина олиш 1 ой ичида ўзидан-ўзи ҳал бўлган. У «Gentra»ни «Malibu»га ўзгартирган.

«Мана сизларга айтмоқчи бўлган янгилигим. Анчадан бери машинамни алмаштиришни ният қилгандим. Кейинги йилларга мўлжаллагандим лекин бу ой ўзидан-ўзи бўлиб кетди», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шейха 🤤 (@1bonamur)

Аввалроқ Бонамур бизнесда қандай қилиб муваффақиятга эришганини айтганди. У иш бошлаганида ҳеч ким моддий ёки бошқача усулда ёрдам бермаган. Қарз олиб таваккал билан бизнес бошлаган. Блогер ишлари юришиб кетиши ва қарзидан қутилиш учун ҳаракат қилган. Бонамур буларни уддалаган. Тиктокер бир иш бошлаганда, мияда фақат шу нарса бўлиши кераклигини маслаҳат берди.

«Мен иш бошлаганимда ҳеч ким пул бериб ёки нимадир қилиб ёрдам бермаган. Қарз билан таваккал бошлаганман. Ишларим юришиб, қарзимдан қутилиш учун ҳаракат қилганман ва бунга эришдим. Аллоҳга шукур. Фақат ўзингизга ишонинг. Бир иш бошладингизми миянгизда фақат ўша иш бўлсин. Дангаса бўлмай, ақлни жойига қўйиб ишни юргизинг. Шунда ҳаммаси зўр бўлади», — деб ёзади блогер.

Аввалроқ Бонамур бир ойда неча пул сарфлаганини кўрсатганди. Блогер ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга бир ойлик даромади ҳақида сўраган. Инстаблогер март ойидаги кирим ва чиқим акс этган фотони жойлаган. Унда Бонамур март ойида салкам 100 миллион сўм чиқим қилганини кўриш мумкин. Шунингдек, ҳозирда ҳисобида 4 миллион сўмдан ортиқ пул қолган.

«Бу ой энг кўп чиқим бўлди. Топишга нисбатан харажат кўп. Бу ерда гивънинг пули умуман йўқ. Бу ерда тенг ярми керакли, тенг ярми кераксиз нарсаларга сарфланган», — дейди Бонамур.