Янгиликлар

Ўзбекистонга июнда хориждан 500 мингга яқин турист ташриф буюрди

Бу ўтган йилгига қараганда 3 баробар кўп

Ўзбекистонга июнда хориждан 500 мингга яқин турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга 2022 йилнинг июнь ойида чет элдан 493 минг 888 нафар турист ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йил билан солиштирилганда 307 146 нафарга ёки деярли 3 баробарга кўп.

Июнь ойида қўшни давлатлардан жами 414 763 нафар туристлар келиши кузатилган. Хусусан, Қозоғистондан 178 118, Қирғизистондан 123 290, Тожикистондан эса 113 216 нафар турист келган.

Шунингдек, МДҲ давлатларидан жами 56 547 нафар турист мамлакатда бўлган. Россиядан 53 421 нафар, Озарбайжондан 1227 нафар турист Ўзбекистонга қизиқиш билдирган.

Бошқа хориж давлатларидан июнь ойида 22 578 нафар турист меҳмон бўлган. Жумладан, уларнинг 1504 нафари АҚШ, 1495 нафари Германия, 1477 нафари Ҳиндистон, 1685 нафари Жанубий Корея, 7308 нафари эса Туркиядан келган туристлардир.