Янгиликлар

Ўзбекистон ҳалқ артисти Тўти Юсупова сўнгги манзилга кузатилди — видео

Актриса 86 ёшда вафот этди

Ўзбекистон ҳалқ артисти Тўти Юсупова сўнгги манзилга кузатилди — видео

Ўзбекистон ҳалқ артисти Тўти Юсупова 16 март куни Тошкент шаҳрида сўнгги манзилга кузатилди.

Тўти Юсупова 15 март куни 86 ёшида вафот этди. У 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1957 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Шунингдек, актриса кинода самарали фаолият юритган.

Театр саҳнасида Ҳафиза (Абдулла Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Соня (А.Чехов, «Ваня тоға»), Қорасоч (Уйғун, «Шубҳа»), Ҳожар (А.Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), Нури (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Она (ЭЪ Роблес, «Ўлимдан кучли»), Хонзода (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Шафақ (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Раҳима (Ў. Умарбеков, «Комиссия»), Сотти (С.Аҳмад, «Келинлар қўзғолони»), Фотима, Зеби (Ў.Умарбеков, «Шошма қуёш», «Қиёмат қарз»), Нодира (Т.Тўла, «Нодира»), Мастура (Ҳамза, «Паранжи сирлари») каби турли қаҳрамонлар образини яратди.

Тўти Юсупова 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган, 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.