Янгиликлар

YouTube’да энг кўп даромад топадиган блогерлар рўйхати эълон қилинди

Қуйида шу рўйхат бўйича маълумот берилади

YouTube’да энг кўп даромад топадиган блогерлар рўйхати эълон қилинди

«Forbes» YouTube’дан энг катта даромад олувчи блогерлар рўйхатини маълум қилди. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.

10. Престон Арсемент

Машҳур блогер Престон Арсемент «Мinecraft» ўйини ҳақидаги видеолари билан машҳурликка эришган. Youtube’да унинг муаллифлигидаги бир нечта каналлар мавжуд. Престон Арсемент 2021 йилда 16 миллион доллар ишлаб топган. У ушбу рўйхат бўйича 2020 йилда олтинчи ўринни эгаллаган.

9. Логан Пол

Интернетда машҳурликка эришган боксчи ва видеоблогер. У охирги марта ушбу рўйхатга 2017 йилда киритилган. Логан Пол 2021 йилда 18 миллион доллар ишлаб топди.

8. «Дуде Перфест» комедик гуруҳи

«Дуде Перфест» комедик гуруҳи 2020 йилда рўйхат бўйича учинчи ўринни эгаллаган. Аммо 2021 йилда 20 миллион даромад билан саккизинчи ўринни эгаллаган.

7. Райaн Кажи

Болалар ўйинчоқларини шарҳларига мезбонлик қилувчи дунёдаги энг машҳур канал муаллифи 10 ёшли Райaн Кадзи 2020 йилда кучли учталикдан ўрин эгаллаган эди. У 2021 йилда еттинчи ўринни эгаллади ва 27 миллион доллар ишлаб топди.

6. Настя Радзинская

Россиялик машҳур блогер Настя YouTubeда 90 миллион обуначига эга. У етти ёшида оиласи билан 28 миллион доллар топди. Настя фаолиятини болалар ўйинчоқлари ҳақида канални юритишдан бошлаган.

5. Unspeakable

Ушбу блогер YouTube блогерлари қаторига янги қўшилганлардан бири бўлса ҳам «Мinecraft» ўйини ҳақидаги видеоларни 10 йилдан буён ижтимоий тармоққа жойлаб келади. У 2021 йилда видеоларининг ҳуқуқини Споттерга сотди ва 28,5 миллион доллар маблағ ишлаб топди.

4. Ретт ва Линк

YouTube’да «Хайрли афсонавий тонг» ток-шоусини олиб борадиган америкалик комедиячилар дуэти 2021 йилда 30 миллион доллар ишлаб топган.

3. Markiplier

Ўз бренди остида товарни муваффақиятли сотган яна бир блогер 2021 йили 38 миллион доллар ишлаб топди.

2. Жейк Пол

Бокс билан мунтазам шуғулланувчи америкалик блогер аралаш яккакурашлар бўйича ўтказилувчи Америка Ultimate Fighting Championship (UFC) ассоциацияси юлдузлари билан ўтказган жанг сабаб 2021 йилда 38 миллион доллар ишлаб топди.

1. MrBeast

Энг юқори даромадга эга YouTube блогери МrBeast томошабинларни жалб қилиш учун турли найранглар ва ҳазиллардан фойдаланади. 2021 йили у Netflix’даги машҳур сериаллардан бири «Кальмар ўйини»нинг пародия вариантини суратга олди. Видео йилнинг охирига қадар 10 миллиард марта кўрилди.