Ясемин Ўзилхон Карим Бюрсин ва Ҳанде Эрчел ажрашганини инкор этиб, уларнинг муносабати ҳақида гапирди
Улар 2021 йилнинг баҳорида турмуш қуришини маълум қилганди
Таниқли турк актрисаси Ясемин Ўзилхон Карим Бюрсин ва Ҳанде Эрчел ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Ясемин Ўзилхон маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида жуфтликнинг муносабатлари ҳали ҳам яхши эканини ва улар ҳақида тарқалган хабарларнинг барчаси ёлғонлигини айтган.
«Каримнинг яқин дўсти сифатида шуни айта оламанки, улар ҳозир бахтли ва муносабатлари ҳам яхши. Улар ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган барча хабарлар ёлғон», — дейди актриса.
Томошабинларига «Эшигимни сен қоқ» сериали орқали таниш бўлган Карим Бюрсин ва Ҳанде Эрчел жуфтлиги 2021 йилнинг баҳорида турмуш қуриши ва кейинчалик уларнинг ажрашиб кетгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Жуфтлик тўйи бўлишини эълон қилгандан сўнг жуда кўп маҳаллий оммавий ахборот воситалари уларнинг ҳаётини кузатиб борди. Бироқ номаълум сабабларга кўра уларнинг ажрашиб кетгани ҳақидаги хабарлар кўпчиликнинг эътиборига тушди.
Аввалроқ Ҳанде Эрчел Карим Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритгани ҳақида хабар берилган эди.




