Янгиликлар

Видео: Россия ва Украинани «яраштириш» учун кетган Юлдуз Усмонова ҳозир қаерда?

Хонанда билан Бунёдбек Саидов ҳам кетганди

Видео: Россия ва Украинани «яраштириш» учун кетган Юлдуз Усмонова ҳозир қаерда?

Россия ва Украинани «яраштириш» учун кетган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳозир қаерда экани маълум бўлди.

Хонанда хоразмлик ҳамкасби Бунёдбек Саидов билан 19 февраль куни Украинага учиб кетганди. Бу ҳақда хонандалар Instagramʼдаги саҳифасида маълум қилган. Улар Украинага концерт бериш учун кетган. Юлдуз Усмонова шу билан биргаликда тинчлик бўлган жойда тўй бўлиши ҳақида гапирган.

Украина ва Россияда ўртасида 24 февраль куни уруш бошланди. Шу сабабли «Shoubiz.uz» сайти хонандалар ҳозирда қаерда экани ҳақида қизиқди. Унга кўра, Юлдуз Усмонова ҳозирда «Халқлар дўстлиги» санъат саройида яқинда бўладиган концертига тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди. У санъат саройининг репетиция хонасиса раққосалар билан тайёргарликни олиб бормоқда.

Шунингдек, хонанда Бунёдбек Саидов 21 соат олдин Instagram саҳифасида Киевдан Тошкентга учиб келганини маълум қилган. Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган видеода уни аэропортда эканини кўриш мумкин.