Янгиликлар

Видео: «Маша ва Маймоқ» мультсериали қандай қилиб бутун дунёга машҳур бўлди?

Мультсериал 39 тилга таржима қилинган

Видео: «Маша ва Маймоқ» мультсериали қандай қилиб бутун дунёга машҳур бўлди?

YouTube’да энг кўп кўрилган, дунё бўйлаб болаларнинг энг севимли мультфилмига айланган «Маша ва Маймоқ» мультсериалининг яратилиш тарихи жуда қизиқ бўлган.

Мультcериал нафақат Россияда, балки бутун дунёдаги энг машҳур мультфилмлардан бирига айланиб кўп мамлакатларга ўз номи билан экспорт қилинди. Унинг YouTube’даги кўришлар сони 100 миллиарддан ошди. Ҳаммаси 1996 йилдан бошланган. Россиялик аниматор Олег Кузовков томонидан «Маша ва Маймоқ» мультсериалини яратиш бўйича таклиф беради. Унинг марказида иккита образ, яъни худди катталардек фикрга эга бўлган қизалоқ ва айиқ туради. Дастлабки қисмлари 2009 йида чиққан мультфилм жуда тез фурсатларда болалар аудиториясини қамраб олди.

Меъёрида ишлатилган, маълум бир динамикага эга бўлган сўзлар, болалар ва катталар муносабатини ўзида акс эттирган мультceриал Россиядан ташқари Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Канада, Лотин Америкаси, яқин Шарқ ва бошқа мамлакатларда машҳурликка эришди. «Маша ва Маймоқ» мультсериали 39 тилга таржима қилинган ва дунёнинг 150 мамлакатида трансляция бўлган.

Аввалроқ «Йилнинг энг яхши аниме-сериаллари» маълум бўлган эди.