Янгиликлар

«Виа Мароканд»даги Асал унаштирилдими? — видео

Хонанда шу ҳақдаги миш-мишларга ойдинлик киритди

«Виа Мароканд»даги Асал унаштирилдими? — видео

Хонанда, актриса Асал Зокирова унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Асал Зокирова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга унаштирилганми тўғрисида савол берилган. Хонанда эса «йўқ» дея жавоб берган.

Аввалроқ Асал янги уйини кўрсатганди. Асал анчадан бери янги уйга кўчиш истаги бўлганини, бироқ шароити бўлмаганини айтди. Хонанда ўз меҳнати эвазига янги уй олишни ёшлигидан орзу қилган. Асал Зокирова уйининг ҳар бир кичик жойи ҳам юрагининг бир парчаси эканини таъкидлади.

«Ассалому алайкум. Менинг қувончим ичимга сиғмаяпти. Мана шу уйимга анчадан бери кўчиб келгим келарди лекин шароит бўлмагани учун кўчиб келолмасдим. Анчадан бери бир кун у ёқда бўлсам, бир кун бу ерга келардим. Чунки менинг мақсадим тезроқ кўчиб келиш эди. Ҳар бир кичик нарсагача онам билан бирга олганмиз. Ўз меҳнатим билан уй олиш менинг ёшлигимдан озруим бўлган. Ҳар доим олдимда бўлгани учун ота-онамга раҳмат. Бу уйнинг ҳар битта кичик жойи ҳам юрагимнинг бўлаги. Шунинг учун сизлар билан бўлишгим келди», — дейди Асал.

Азода Озод билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Уларнинг биргаликдаги суратлари Озод Ҳуррамовнинг лойиҳаси бўлган. Азоданинг таъкидлашича, улар бир-бирга мос эмас. Актрисанинг идеалидаги инсон бошқача.

«Бу ёлғон. Озод билан унаштирилмаганмиз ва бундай бўлмайди ҳам. Расмлар эса Озоднинг лойиҳаси бўлган. Ўзининг саҳифасида видеоси бор. У билан мен умуман бошқа-бошқа инсонлармиз. Умуман тўғри келмаймиз. Биз бир-биримизнинг сирларимизни биламиз. Яқин дўстмиз, холос. Бундан бошқа ҳеч нима бўлмайди. Менинг идеалимдаги инсон умуман бошқача», — деб ёзади Азода.

Шунингдек, Дурдона Қурбонова ҳам унаштирилгани ҳақидаги саволга жавоб берган. Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга кузатувчиларидан бири унаштирилгани ҳақида савол берган. Актриса бу гап ёлғонлигини таъкидлаган.