Янгиликлар

Раъно Шодиева жигар саратонига чалинишига нима сабаб бўлганини айтди

Актриса соғлигига жуда қаттиқ қарашини таъкидлади

Раъно Шодиева жигар саратонига чалинишига нима сабаб бўлганини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Instagram’даги жонли эфир пайтида касаллиги туфайли уни қутқариб қолиш учун вариантлар кам бўлганини айтди.

Актриса соғлигига жуда қаттиқ қарайди. Аввал касаллигига сабаб нималигини ҳеч ким билмаган. Кейинроқ бу ўгир босим оқибатида эканини айтилган. Раъно Шодиева уни қутқариб қолиш вариантлари кам бўлганини таъкидлаган. Шифокорлар актрисага жигарини очиб, шунчаки ёпиб қўйиш мумкинлигини айтган. Чунки унинг жигари оғир аҳволда бўлган.

«Соғлигимга жуда қаттиқ қарайман. Ҳеч ким билмайди. Кейин айтишди катта босимдан бўлган. Босим ошганидан жигарим чидолмаган. Шундай дейишди. Шундан сўнг шифокор қидиришни бошладик ва Туркияга келишга қарор қилдик. Бундан ҳеч ҳам афсусланмайман. Чунки мени қутқариш вариантлари жуда кам эди. Мен ўтқазган 11 соатлик амалиётим Худонинг мўъжизаси. Яна қайта дунёга олиб келгани. У операция ўзи 6 соат бўлиши керак эди. Лекин айрим сабаблар учун 11 соатга чўзилди. Шифокорим ҳам хурсанд. Унинг хурсандлиги кўрсангиз, ўзингиз хурсанд бўлардингиз. Шифокор аввал жигарингизни очиб шундай ёпиб қўйишимиз мумкин деганди. Чунки жигаримни аҳволи жуда ёмон эди», — дейди Раъно Шодиева.

Актриса 22 февраль куни Instagram саҳифасига пост жойлаганди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимига миннатдорчилик билдиргани акс этган. Раъно Шодиеванинг сўзларига кўра актрисанинг Туркияда даволанишига Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдам берган.