Янгиликлар

«Умуман ярашмаган». Юлдуз Ражабованинг янги сурати мухлислари томонидан танқид қилинди — фото

У ҳозирда Дубайда дам олмоқда

«Умуман ярашмаган». Юлдуз Ражабованинг янги сурати мухлислари томонидан танқид қилинди — фото

Маҳоратли актриса Юлдуз Ражабованинг янги сурати мухлислари томонидан танқид қилинди.

Актриса ҳозирда Дубайда дам олмоқда. Маълум бўлишича, у «Мендирман Жалолиддин» фильмидаги партнёри бўлган севгилиси, туркиялик актёр  Эмре Кивилжим билан биргаликда дам олмоқда. Уларнинг биргаликда тушган сурати сабабли бирга эканлиги маълум бўлган.

Шунингдек, Юлдуз Ражабова саҳифасига Дубайда тушган янги суратларни жойлаган. Унда актриса калта кўйлакда соҳил бўйида турганини кўриш мумкин. Сурат остидаги изоҳларда эса унинг мазкур калта кўйлаги танқид қилинган. Айрим кузатувчилар унга калта кўйлак эмас, миллий либослар ярашишини таъкидлаган. Сурат остига унинг севгилиси ҳам изоҳ ёзиб қолдирган.