Янгиликлар

Умидахон қиз фарзанд кўрса, исмини нима қўйишини айтди — фото

Бу ҳақда ундан обуначиларидан бири сўраган

Умидахон қиз фарзанд кўрса, исмини нима қўйишини айтди — фото

Хонанда Умидахон қиз фарзанд кўрса, унга қандай исм қўйишини айтди.

У Instagram’даги обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга Аллоҳ насиб қилиб қиз фарзандли бўлса, қандай исм қўйиши ҳақида савол берилган. Хонанда бунга Муздалифа дея жавоб берган.

«Ушбу сўз ҳажда вуқуф қилинадиган жойнинг номи. Унинг маъноси эса ‘яқин бўлмоқ’ ва ‘яқинда турувчи’ маъносида келади. Шунингдек, хонанда савол йўллаган инсонга раҳмат айтган», — дейди у.

Аввалроқ Умидахон вафот этган фарзанди ҳақида гапириб берганди. Унинг сўзларига кўра, иккинчи фарзанди ҳомиладорлигида, етти ойлик бўлган пайти нобуд бўлган. Умидахон ижоди тўхтаб қолишига шу воқеа сабаб бўлганини таъкидлади.

«Турмушга чиққанимдан кейин кўпроқ оила билан бўлдим. Кейин кетма-кет ҳомиладор бўлдим. Биринчи фарзандимни дунёга келтирдим. Муҳаммадали ҳозир икки ёш-у етти ойлик. Ундан кейин қисқа фурсат ичида яна ҳомиладор бўлдим. Орада яхшигина семирдим. Иккинчи фарзандим 7 ойлик бўлганда, Аллоҳнинг иродаси билан нобуд бўлди. У ҳам ўғил фарзанд эди. Ўшандан кейин операция бўлиб гормон олдим. Ижодимнинг тўхтаб қолиши шу билан ҳам боғлиқ бўлиб қолди», — дейди хонанда.

Шунингдек, у ўғлига ўзбек эстрадасидаги қайси санъаткорга ўхшаган қизни келин қилишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, барча дугонасига ўхшаган қизни келин қилади. Хонанда ўғлининг тақдирига ўзига ва дугоналарига ўхшаган қиз ёзилган бўлса, йўқ демаслигини айтди. Шунингдек, Умидахон Мадина Мумтоз, Зиёда, Дилсўз, Нигора ва Шахло Зоироваларни оилапарварлигини таъкидлади.

«Ҳамма дугоналаримга ўхшаган қизларни келин қилган бўлардим. Мисол учун, айнан Мадина Мумтозга ўхшаган қизни келин қилардим. Худди ўзимга ўхшаган қизни ҳам келин қилган бўлардим. Зиёда, Дилсўз, Нигора опам, Камола опам, Шахлога ўхшаган қизларни раво кўраман. Бу тақдир. Агар пешонасига шунақа тақдир ёзилган бўлса, йўқ демайман. Кўпчилик мухлислар билмаслиги мумкин. Лекин мен биламан ҳаммаси оилапарвар», — дейди хонанда.