Интервью

Умидахон ўғлига ўзбек эстрадасидаги қайси санъаткорга ўхшаган қизни келин қилишини айтди

«Агар пешонасига шунақа тақдир ёзилган бўлса, йўқ демайман», — дейди у

Умидахон ўғлига ўзбек эстрадасидаги қайси санъаткорга ўхшаган қизни келин қилишини айтди

Хонанда Умидахон YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ўғлига қайси санъаткорга ўхшаган қизни келин қилишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, барча дугонасига ўхшаган қизни келин қилади. Хонанда ўғлининг тақдирига ўзига ва дугоналарига ўхшаган қиз ёзилган бўлса, йўқ демаслигини айтди. Шунингдек, Умидахон Мадина Мумтоз, Зиёда, Дилсўз, Нигора ва Шахло Зоироваларни оилапарварлигини таъкидлади.

«Ҳамма дугоналаримга ўхшаган қизларни келин қилган бўлардим. Мисол учун, айнан Мадина Мумтозга ўхшаган қизни келин қилардим. Худди ўзимга ўхшаган қизни ҳам келин қилган бўлардим. Зиёда, Дилсўз, Нигора опам, Камола опам, Шахлога ўхшаган қизларни раво кўраман. Бу тақдир. Агар пешонасига шунақа тақдир ёзилган бўлса, йўқ демайман. Кўпчилик мухлислар билмаслиги мумкин. Лекин мен биламан ҳаммаси оилапарвар», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳожиакбар Ҳайдаров Умидахон унга бўҳтон қилгани, хонанда овсинли бўлгани, иккинчи фарзанди нобуд бўлгани ҳақида хабар берилганди.