Янгиликлар

«Толибон» аҳолига телесериаллар бўйича тақиқ қўйди

Бу қандай тақиқлиги маълум қилинди

«Толибон» аҳолига телесериаллар бўйича тақиқ қўйди

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда аҳолининг ҳар қандай хорижий телесериалларни кўриши ва уларнинг телевидениеда намойиш қилинишини тақиқлади.

Келтирилишича, «Толибон» 17 март куни маданият комиссияси ва афғон телерадиокомпаниялари вакиллари билан учрашув ўтказган. Тадбир давомида ҳаракат дари ва пушту тилларига таржима қилинган ҳар қандай хорижий сериалларни тўхтатишга чақирган. Тақиқ бузилган тақдирда, мутасаддилар ҳеч қандай баҳонани қабул қилмаслиги қайд этилган.

Маълумот ўрнида, Афғонистонда Ҳиндистон ва Туркия сериаллари намойиш этиб келинган ва улар аҳоли орасида оммалашган.