Янгиликлар

«Шапалоқ бўлди». «Осиё» сериали қаҳрамони танқидчилар билан содир бўлган воқеани айтди

У 2014 йилда «Эмми» мукофотига номзод бўлган

«Шапалоқ бўлди». «Осиё» сериали қаҳрамони танқидчилар билан содир бўлган воқеани айтди

Томошабинларга «Осиё» сериали орқали танилган актриса Туба Бююкюстюн танқидчилар билан содир бўлган кутилмаган воқеани айтди.

Актриса маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида «20 дақиқа» сериалидан кейин кўп танқидларга учраганини, бу сабаб кинони тарк этмоқчи бўлганини ва кейин кутилмаган воқеа содир бўлганини айтди.

«Ижро этган ролим ҳақидаги муносабатларни ўқиб деярли касбимни тарк этишга қарор қилдим. Мен ўйланиб қолдим. Бироқ ‘Эмми’ мукофотини олишим мен ҳақимда ёмон фикр билдирган танқидчиларга чинакам шапалоқ бўлди», — дейди Туба Бююкюстюн.

Туба Бююкюстюн бундан олдин 2014 йилда «Энг яхши сериал актрисаси» номинациясида «Эмми» мукофотига номзод бўлган эди. Ушбу лойиҳани трансляция қилиш ҳуқуқи 55 та давлатга сотилган.

Маълумот учун, актриса ва модель Туба Бююкюстюн 1982 йилда Туркиянинг Истабул шаҳрида туғилган. У 2017 йилда актёр Онул Сайлак билан турмуш қурган. Актриса ҳозирда икки нафар фарзандни тарбия қилади. Унинг ижросидаги «Осиё», «20 дақиқа» сериаллари ва «Қизил Истанбул», «Юрагингдан сўра», «Тhe jungle», «Арама» кинофильмлари томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган.