Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедованинг 4,5 миллион обуначиси бўлган Instagram саҳифаси тикланди

Актрисанинг саҳифаси блокланиб қолганига 4 ой бўлганди

Шаҳзода Муҳаммедованинг 4,5 миллион обуначиси бўлган Instagram саҳифаси тикланди

Дизайнер, актриса, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедова 4,5 миллионлик Inatagram саҳифаси очилганини маълум қилди.

Актрисанинг ушбу саҳифаси 2021 йил 22 сентябрь куни блокланиб қолганди. Шаҳзода Муҳаммедова ўша куни кечки пайт Миландаги модалар намойишига кетган. Дизайнер суратларини шахсий ательеси ва қизининг саҳифасида жойлаб боришини таъкидлаган.

Шаҳзода Муҳаммедованинг бу саҳифаси 21 февраль куни очилди. Актриса бундан ўзининг хабари бўлмаган. Ишхонасидаги қизлар унга қўнғироқ қилиб, янгиликни айтган. Актриса бу хабардан жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган.

«Ҳозир ҳушимдан кетиб қоламан. 4 ярим миллион обуначиси бўлган профилим очилди. Умидимни узгандим. Ательедаги қизлар телефон қилиб айтди. Instagram’им ҳақиқийлик белгиси билан турибди», — дейди дизайнер.

«Манго» гуруҳи вакили Фаррух Раимов 26 cентябрь куни ўзининг Instagram саҳифаси тикланганини маълум қилганди. Унинг саҳифасига ҳейтерлар томонидан ҳужум уйиштирилган. Хонанданинг ушбу саҳифасида жами 277 минг обуначиси бор.