Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова Жаҳонгир Хўжаевнинг тўйига нега бормаганини айтди

Шунингдек, бир қатор суратга олиш ишларини ҳам бекор қилган

Шаҳзода Муҳаммедова Жаҳонгир Хўжаевнинг тўйига нега бормаганини айтди

Актриса, дизайнер, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ҳамкасби Жаҳонгир Хўжаевнинг тўйига бормаганини сабабини айтди.

Шаҳзода Муҳаммедованинг сўзларига кўра, у тўй куни мазаси бўлмагани сабаб шифохонага даволаниш учун борган. Шу сабабли ўша кунги барча ишларини ҳам тўхтатган. Унинг таъкидлашича, қизи Милана оғир бўлиб кетганидан кўп кўтаргани сабаб бели оғрийдиган бўлиб қолган.

«Бугунги съёмкаларим, ишларим тўхтади. Жаҳонгир Хўжаевнинг ҳам тўйига бормоқчи эдим. Милана оғир бўлиб кетган. Кўп кўтариб юбордим шекилли, белим чиқиб кетганга ўхшаяпти. Ўзи икки ҳафтадан буён оғриб юрган эди», — дейди актриса.

Жаҳонгир Хўжаев 10 март куни шогирди, актриса Асал Абдуллаевага уйланди. Уларнинг тўйи Тошкент шаҳридаги энг ҳашаматли ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Келин-куёвни тўйхонада Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров «Келибди» қўшиғи билан қарши олди. Ундан кейин эса Ёрқинхўжа Умаров, Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Файз ва бошқа таниқли хонандалар шўх тароналарини куйлаган.

Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига «Hyundai Tucson» автомобилини совға қилди. У онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этган.