Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова Алишер Узоқов «Kim ekan?» кўрсатувидан кетаётганини маълум қилди — фото

Актриса бунинг сабабини ҳам айтган

Шаҳзода Муҳаммедова Алишер Узоқов «Kim ekan?» кўрсатувидан кетаётганини маълум қилди — фото

Телебошловчи, актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳамкасби Алишер Узоқов «Kim ekan?» кўрсатувидан кетаётганини маълум қилди.

Алишер Узоқов ҳамда Шаҳзода Муҳаммедова «Kim ekan?» кўрсатувига бошловчилик қилади. Улар суратга олиш жараёни пайтида кўп тортишиб қолади. Актрисанинг сўзларига кўра, улар ҳаётда ҳам шундай. Телебошловчилар ҳаётдаги ҳолатни саҳнага олиб чиқади.

«Биз фақат ‘Kim ekan?’ кўрсатувида эмас, ҳаётда ҳам кўп тортишамиз. Ўша ҳаётий ҳолатни саҳнада ижро этамиз», — деб ёзади актриса.

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова ҳамкасби кўрсатувдан кетаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Алишер Узоқов тез кунларда чет элга кетишни режа қилган. Актёр кетгач, кўрсатувнинг биринчи мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етади.

«Айтганча, финал яқин. Алишер ака чет элга кетяпти. ‘Kim ekan?’нинг биринчи мавсум тугаяпти. Балки иккинчи мавсумда ёнимга бошқа бошловчи қўйишар», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова Алишер Узоқов кинони соғинаётгани ҳақида гапирганди. У Алишер Узоқовнинг интервьюларини кузатиб боришини таъкидлади. Aктёр профессионал касби шу бўлгани учун ҳам кинони соғинаётганини айтди.

«Алишер Узоқовнинг интервьюларини кўп кузатдим. Бу инсон ҳақиқатдан ҳам соғиняпти. Ич-ичидан ролларини қумсаяпти. Балки бу инсоннинг ўқиган профессионал касби бўлгани учун шундай бўлаётган бўлиши мумкин. У мендан кўра анча туғма талант. Менинг касбларим кўп. Агар мен фақатгина актриса бўлганимда, Алишер аканинг ҳолатига тушган бўлардим. Алишер ака кино, театрда ишлаган. Унинг онаси ҳам профессионал актриса. Бу соҳада туғилгани учун ҳам Алишер акани юз фоиз тушунаман. Ҳақиқатдан ҳам, у инсон соғинётганини кўриб турибман», — дейди актриса.

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова ҳамкасбидан узр сўраганди. Шаҳзода Муҳаммедова телеканалдаги кўрсатувнинг суратга олиш жараёнида иштирок эта олмаган. Актриса бунинг сабабини «съёмка» Ҳайит кунига тўғри келгани билан изоҳлади. Дизайнер 4 та телеканалда ишлаган бўлса, уларнинг барчасида суратга олишдан 1 кун олдин хабар берилганини таъкидлади.

«Кеча кела олмаганим учун хафа бўлмадингизми? Ҳайитда ҳеч қачон суратга олиш ишлари бўлмаган. Бир кун олдин телефон қилиб чақириш керак. 4 та телеканалда ишлаганман. Ҳар доим қўнғироқ қилишган», — дейди у.