Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова Алишер Узоқовдан узр сўради — видео

Актриса бунинг сабабини айтган

Шаҳзода Муҳаммедова Алишер Узоқовдан узр сўради — видео

Дизайнер, актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳамкасби Алишер Узоқовдан узр сўради.

Шаҳзода Муҳаммедова телеканалдаги кўрсатувнинг суратга олиш жараёнида иштирок эта олмаган. Актриса бунинг сабабини «съёмка» Ҳайит кунига тўғри келгани билан изоҳлади. Дизайнер 4 та телеканалда ишлаган бўлса, уларнинг барчасида суратга олишдан 1 кун олдин хабар берилганини таъкидлади.

«Кеча кела олмаганим учун хафа бўлмадингизми? Ҳайитда ҳеч қачон суратга олиш ишлари бўлмаган. Бир кун олдин телефон қилиб чақириш керак. 4 та телеканалда ишлаганман. Ҳар доим қўнғироқ қилишган», — дейди у.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова дизайнерлик ёқмай қолгани ва бунинг сабабини айтганди. Унинг сўзларига кўра, 15 йилдан бери дизайнерлик соҳада фаолият олиб боради. Шаҳзода Муҳаммедова йиллар давомида кўп қийинчилик кўрган ва синалган. Актриса касбига нисбатан меҳри синса ёмон бўлишини таъкидлади.

«Касбим, ҳунаримга бўлган меҳр тобора сўниб бормоқда. Мен бу соҳамда 15 йилдан бери фаолият юритаман. Нагадир иштиёқим пасайди. Бу йиллар ичида кўп қийинчилик кўрдим, кўп синалдим аммо синмадим деб юрардим. Лекин касбга нисбатан меҳр синса, ёмон бўларкан. Аллоҳ тўғри йўл кўрсатишига умидворман», — деб ёзади Шаҳзода Муҳаммедова.

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг туғилган кунида қандай совғалар келганини кўрсатганди. Шаҳзода Муҳаммедова 22 апрель куни «Barbie party» номи остида қизининг туғилган кунини нишонлаганди. Шунда Миланага кўплаб совғалар келган. Актриса уларни кузатувчилари билан бўлишди. Улар орасида кўплаб гулларни ва турли хил «Barbie» қўғирчоқларини кўриш мумкин. Шунингдек, совғалар ичида Милана исми ёзилган билакузук ва «Kitty» мушуги туширилган зирак бор. Миланага талайгина кийимлар ҳам келган.

Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи Милана 22 апрель куни 2 ёшга тўлганди. Телебошловчи қизининг туғилган кунига катта тайёргарлик кўрган. У 18 апрель куни Милананинг туғилган кунига таклифномаларни тарқатганди. Дизайнер қизининг 2 ёшини «Barbie party» мавзусида ўтказди.

«Асал қизалоғим Милана яқинда 2 ёш бўлади. Аввалги йили ‘Rabbit party’ мавзусини танлаган эдик. Бу йил эса ‘Barbie party’ мавзусини танладик. Таклифномалар тайёр энг севган, яқин инсонларим томон йўл олади. Айтганча асосий мехмонлар Милананинг тенгдошлари», — деб ёзганди Шаҳзода Муҳаммедова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)

Шаҳзода Муҳаммедованинг эри Марат Ҳайруллаевич қизининг туғилган куни кириб келиши билан унга 2 та шар ва 2 та гул олиб келган. Совғаларнинг иккиталигининг сабаби эса Милананинг икки ёшни тўлдиргани.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)