Янгиликлар

Шаҳзода Матчонова Раъно Шодиевага кутилмаган совға юборди — видео

Раъно Шодиева бу у учун қимматли совғалигини айтди

Шаҳзода Матчонова Раъно Шодиевага кутилмаган совға юборди — видео

Актриса Шаҳзода Матчонова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиевага кутилмаган совға юборди.

Шаҳзода Матчонова ҳамкасбига жаҳон адабиётидан бир қанча асарларни совға қилган. Раъно Шодиева бу совғалар учун Шаҳзодага раҳмат айтди ва китоблар у учун қимматбаҳо эканини таъкидлади.

«Ассалому алайкум барчага. Мен ҳамкасмим, синглимдан ёқимли совға олдим. Шахсан мен учун бу жуда ҳам қимматбаҳо совға. Шаҳзода китоблар учун раҳмат», — дейди Раъно Шодиева.

Шаҳзода Матчонова қизининг барча суратлари бўлган телефонини йўқотиб қўйганди. Шаҳзода Матчонова бу ҳақда саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, йўқотилган телефонида қизининг етти ойлигигача бўлган барча суратлари, видеолари бўлган. Шу сабабли ҳам ҳозирда жуда қаттиқ сиқилиб қолган.

Шунингдек, Раъно Шодиева жигар саратонига чалинишига нима сабаб бўлганини айтганди. Актриса соғлигига жуда қаттиқ қарайди. Аввал касаллигига сабаб нималигини ҳеч ким билмаган. Кейинроқ бу ўгир босим оқибатида эканини айтилган. Раъно Шодиева уни қутқариб қолиш вариантлари кам бўлганини таъкидлаган. Шифокорлар актрисага жигарини очиб, шунчаки ёпиб қўйиш мумкинлигини айтган. Чунки унинг жигари оғир аҳволда бўлган.

Актриса 22 февраль куни Instagram саҳифасига пост жойлаганди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимига миннатдорчилик билдиргани акс этган. Раъно Шодиеванинг сўзларига кўра актрисанинг Туркияда даволанишига Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдам берган.